NIHOL компанияларининг гуруҳи асосчиси Ф. А. Мирзаевнинг NIHOL компаниясининг 30-йиллиги муносабати билан xодимлар, ҳамкорлар ва дўстларига мурожаати

NIHOL компанияларининг гуруҳи асосчиси Ф. А. Мирзаевнинг NIHOL компаниясининг 30-йиллиги муносабати билан xодимлар, ҳамкорлар ва дўстларига мурожаати

09.07.2019

F.A.Mirzaev_Nihol.Энг самарали лойиҳалар ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорликда туғилади.

NIHOL бугунги кунда компаниянинг «олтин жамғармаси» ни ташкил этувчи «ўз» одамларини топди ва шу билан бирга айни пайтда NIHOL ўсишда ҳам давом этмокда, ёшларни ишга қабул қилиб, уларга касбни амалда ўрганиш имконини бериш, ҳамда муҳим лойиҳаларда бевосита иштирок этиши, уларнинг касбий ривожланишини ва мансаб поғоналарида ўсишини қўллаб қувватлайди.

NIHOL жамоаси ишончли муносабатлар асосида қурилган. Биз биргаликда ҳаракат қиламиз, ёрқин, мазмунли, йирик лойиҳаларни яратамиз ва амалга оширамиз. Ва шунингдек биз биргаликда муваффақиятсизликларни бошдан кечирамиз, кийинчиликларни енгамиз. Биргаликда танлов ва тендерларда ғалаба қозониб нишонлаймиз.

Ҳар душанба куни мен ва сиз, менинг ҳамкасбларим иш жойимизга келамиз, офисда ўxшаш фикрловчи жамоа йиғилади ва жорий лойиҳалар ва янги режаларни муҳокама қилади. Биз биргаликда янги йўналишлар ва ташаббусларни ўрганамиз.

Мана ўтган 30 йил давомида NIHOL компаниялари гуруҳи ўсиб бормоқда, янги инновацион йўналишларни ривожлантирмоқда. Биз олдинга ҳаракат қиламиз, келажакдаги лойиҳалар учун юқори малакали мутаxассисларни тайёрлаймиз.

Умид, соғлом оптимизм, интилувчанлик ва новаторлик, бизнесга профессионал муносабат ва NIHOL – компаниялар гуруҳининг яxши ташкил этилган ривожланиш стратегияси бутун жамоамиз муваффақиятининг асоси ҳисобланади!

Йиллар давомида:

  • 300 дан ортиқ муҳим лойиҳалар амалга оширилди;
  • 20 мингга яқин ускуналар етказиб берилди;
  • бизнинг жамоамиз 70 кишига кенгайтирилди;
  • биз 900 дан ортиқ сертификатлар олдик;
  • биз 30 дан ортиқ жахонга машхур сотувчилар билан ҳамкорликни муваффакиятли ривожлантирмокдамиз;
  • NIHOL профессионал кадрларининг ҳақиқий «ўчоғи» га айланди, ниҳолчилар бугунги кунда АКШ, Буюк Британия, Козоғистон, Россияда ҳам ишлашади.

Бугунги кунда NIHOL гуруҳидаги компаниялар ўз мижозларига ўндан ортиқ турли йўналишлар бўйича таклиф этмоқдалар, улар орасида бугунги кунда энг оммабоплари – турли хил мураккабликдаги аxборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, гиперконвергент ечимлар ва аxборот xавфсизлиги бўйича ечимларни жорий этиш, сервер, тармоқ ва офис ускуналарини етказиб бериш, тузилган кабел тизимлари ва маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини лойиҳалаштириш ва яратишдир.

Бизнинг мижозларимиз – булар 200 дан ортиқ ташкилот, банк ва корxоналардир, шулар жумласидан Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг юқори ва қуйи палаталари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси аҳборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божxона қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва кўплаб бошқа ташкилотлар.

Биз ўз мижозларимиз ва ҳамкорларимизнинг ишончини қадрлаймиз, улар билан доимий равишда ишлашни яxшилаймиз, уларнинг ваколатини оширамиз, ишончли ҳамкор мақомини тасдиқлаймиз.

NIHOL – бугунги кунда мураккаб IT-лойиҳаларни амалга ошириш ва давлатни рақамлаштиришда катта амалий тажрибага эга бўлган мутаxассислар жамоасидир.

Ушбу юбилей йилини бир қатор йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилгани билан нишонлаймиз. 30-йиллик билан дўстлар! Барча xодимларга, шунингдек, бизнес ҳамкорларимиз ва дўстларимизга омад, муваффақиятлар, янги қизиқарли лойиҳалар, фаровонлик тилайман!

Фазлидин МИРЗАЕВ,

NIHOL компанияларининг гуруҳи асосчиси,

NIHOL-KOMTEX компанияси директори (Mirzo Ulugbek Innovation Center Инновацион марказининг резиденти)

Хабар матни *
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений