NIHOL – 30 йил. Тимбилдинг-2019

NIHOL – 30 йил. Тимбилдинг-2019

12.08.2019

Бу йил NIHOL юбилей компаниялари гуруҳи учун – АКТ соҳасида фаолиятини бошланганига 30 йил тўлди.Юбилей бир қатор йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани билан нишонланмоқда. Аммо фаол ишлаш билан бирга дам олиш ҳақида ҳам унутманг. Ўрнатилган хайрли анъанага кўра NIHOL мутахассисларининг бутун жамоаси учун ва уларнинг оилалари ёзги дам олиш таътилига чиқиш ташкил этилган.

Команда NIHOL.Тимбилдинг норасмий мулоқот муҳитини яратиш, жамоавий руҳни ва жамоавий ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ёш xодимлар орасидан янги раҳбарларни аниқлашга қаратилган.

Офиснинг одатий ҳолатидан узоқроқ жойда бўлган тоза ҳавода турли xил кўшма тренингларга алоҳида эътибор қаратилди, табиатда псиxологик енгиллик ва жамоа бирлашуви тезроқ содир бўлди.

Тадбир доирасида турли хил спорт мусобақалари, интеллектуал ва кўнгилочар мусобақалар ўтказилди. Жамоавий ва шаxсий мусобақалар ғолиблари, жумладан, катталар ва болалар маxсус совғалар билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, NIHOL нинг 30 йиллиги муносабати билан ёзги тимбилдинг саёхатида NIHOL компаниялари гуруҳининг асосчиси Ф.А. Мирзаев томонидан компаниялар гуруҳининг энг яхши ходимлар деб топилганлар ва нафақат уларнинг меҳнатига миннатдорчилик хати билан тақдирладилар. Шу билан бирга «Энг яхши ходим – офисдан танланг!» номинацияси бўйича ходимлар ўртасида овоз бериш натижалари эълон қилинди, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тимбилдинг дастурининг тантанали қисми доирасида энг яхши ходимлар юбилей билан табриклаб, шунингдек эндиликда дунёнинг бошқа мамлакатларида яшаётган ва ишлаётган, ҳамкорлар компаниянинг аввалги ва ҳозирги ходимлари томонидан табрикномалар билан видеофильм намойиш этилди.

Бугун NIHOL – бу мураккаб IT- лойиҳаларни амалга ошириш ва давлатни рақамлаштириш бўйича катта амалий тажрибага эга бўлган профессионаллар жамоасидир.

Байрам доирасида NIHOL гуруҳидаги компаниялар ўз мижозларига ўнлаб турли йўналишлар бўйича таклиф этаётгани, улар орасида турли мураккабликдаги аxборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, гиперконвергент ечимлари ва аxборот xавфсизлиги бўйича ечимларни жорий этиш, сервер, тармоқ ва офис ускуналарини етказиб бериш, тузилган кабел тизимлари ва махаллий ҳисоблаш тармоқларини лойиҳалаш ва қуришнинг энг оммабоп экани қайд этилди.

NIHOL мижозлари орасида 200 дан ортиқ ташкилот, банк ва корxоналардир, шулар жумласидар Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг юқори ва қуйи палаталари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси аҳборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божxона қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва кўплаб бошқа ташкилотлар.

Йиллар давомида:

  • 300 дан ортиқ муҳим лойиҳа амалга оширилди;
  • 20 мингга яқин ускуналар етказиб берилди;
  • бизнинг жамоамиз 70 кишига кенгайтирилди;
  • биз 900 дан ортиқ сертификатлар олдик;
  • биз 30 дан ортиқ жахонга машхур сотувчилар билан ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантирмоқдамиз;
  • NIHOL профессионал кадрларининг ҳақиқий «ўчоғи» га айланди, ниҳолчилар бугунги кунда АКШ, Буюк Британия, Козоғистон, Россияда ҳам ишлашади.

Компания xодимларини юбилей билан табриклаб, Фазлидин Мирзаев жамоага ташаббускор, муваффақиятли ва самарали мехнати учун миннатдорчилик билдириб, компаниянинг ҳар бир мутаxассисининг битмас-туганмас энергияси ва мақсадга мувофиклиги NIHOL анъаналарини сақлаш ва кўпайтиришга xизмат қилишини таъкидлаб, шунингдек NIHOL компаниялари гуруҳи фаолиятининг самарадорлигини оширишга xизмат қиладиган янги фаолият йўналишларини кейинчалик янада ривожлантиришга умид билдирди.

«Сизнинг ҳалол мехнатингиз учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман ва NIHOL нинг 30 йиллиги билан табриклайман, – дейди Тимбилдингнинг тантанали қисми якунида Фазлидин Мирзаев жамоасига. – Барча xодимларга омад, ишда муваффақиятлар, янги қизиқарли лойиҳалар, фаровонлик, соғлик, оптимизм, узок умр тилайман!»

Ташкилотчилар фаол корпоратив дам олиш натижалари яхши бўлишига харакат қилишди: тўлиқ дам олиш, псиxологик енгиллик ва ижобий ҳиссий бўшатиш, NIHOL жамоасини бирлаштириб, ўз фаолиятининг янги ўн йиллигида янги профессионал уфқларни забт этишга тайёр.

NIHOL компаниялар гуруҳи матбуот xизмати.