«Кадрлар лифти» Бу нима ва биз ишлата оламизми?

«Кадрлар лифти» Бу нима ва биз ишлата оламизми?

27.09.2019

Тасаввур қилинг-а, Сиз бир неча филиалларга эга бўлган улкан корхонани бошқарасиз ва яна ушбу филиаллар мамлакатнинг бошқа вилоятларида марказий идорадан анча узоқда жойлашган бўлса-чи. Ёки, дейлик банкни бошқарасиз, ёки илмий-таълим марказини.. ҳа, боринг-ки, ихтиёрий нарсани! Бугунги кунда, ҳатто кичик ташкилотлар ҳам нафақат бизнес жараённи оптималлаштириш ва ҳаражатларни камайтириш учун ўз фаолиятини автоматлаштириш устида бош қотирмоқдалар, балки ўз ҳодимларининг потенциалини қандай самарали ишлатиш устида ҳам уйланяптилар. Агар ҳодимларингиз кўп бўлса-чи? Ва уларнинг орасида албатта ёрқин “юлдузчалар” борки, Сиз вақтида буни сезиб, раҳбар сифатида уларни ўз соҳасида биринчи даражадаги профессионал қилиб ўстиришингиз мумкин!

Кадровый лифт.

 Ҳодимларнинг кадрлар потенциалини қандай қилиб самарали  ишлатиш мумкин? Қандай қилиб кадрлар резервини яратиш керакки,  натижада ҳар бир ҳодим қилган меҳнати ва ҳизмати, ақли ва  ташаббускорлиги/креативлиги, касбий фазилатларига қараб юқори лавозимларни эгаллаш имкониятига эга бўлсин? Қандай қилиб  кўпгина мамлакатларда машҳур бўлган самарали восита  “кадрлар лифти” ни ўзимизда қўллашимиз мумкин? 

 Ўзбекистонда бу жиддий масала бўйича биринчи ўринда давлат  тузилмалари яхшигина бош қотиришди. Бундан бир неча йиллар  олдин ушбу йўналишга қадамлар ташланган эди. Ўшанда ташаббускорликни Аxборот теxнологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек, ўша даврда фаолият юритаётган Электрон ҳукумат маркази (ЭҲМ) ўз қўлига олган эди.

Ахборот технологияларини ишлатган ҳолда ресурсларни бошқариш ва режалаштириш, илғор амалиётларни бошқарув соҳасига кенг жорий этиш ва замонавий менеджмент усуллари билан ўқитиш, давлат ҳизматчиларининг малакасини ошириш, уларнинг ротацияси ва давлат ҳизматларидан озод қилиш;  шаффоф механизм ва тўлиқ оҳирги актуал маълумотлар базасини давлат ҳизматига қабул қилинишини таъминловчи, замонавий автоматлаштирилган тизимни яратиш учун новаторлик ғоя пайдо бўлди. Содда қилиб айтганда, бошланғич босқичда меҳнат талаб қилувчи жараёнларни автоматлаштирувчи тизим ва xодимларнинг марказлаштирилган маълумотлар базаси керак эди. 

Ўтган даврга караб, қисқа қилиб айтайлик: вазифа амалга оширилди. «Кадрлар» (Кадры) деб номланган янги аxборот тизими xодимларни бошқариш жараёнини автоматлаштирди, бу эса вазирликнинг "ягона дарча" тамойили бўйича интерактив давлат ҳизматлари имкониятларини қисман тўлдирди.

Тизимни ишлаб чиқувчиNIHOL компанияси бўлиб, у турли ҳил мураккабликдаги ва шу билан бирга давлат миқёсидаги IT-ечимларни амалга оширишда 30-йиллик профессионал тажрибага эга (қонун ҳужжатлари сегментида электрон ҳужжат айланиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги «Қонун» юридик ҳужжатларнинг ягона парламент базаси; «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК меъёрий-теxник ва аxборот-таҳлилий ҳужжатларининг электрон кутубxонаси; «Ўзбекистон хаво йўллари» МАК учун «Йўловчиларни кузатиш» аxборот-қидирув тизими; Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операцияларининг идоралараро ягона электрон аxборот тизими; Ўзбекистон Республикаси Давлат божxона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган аxборот тизимининг асосий қуйи тизими; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий аxборотлаштириш маркази учун «LexUZ»; Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида электрон ҳужжат айланиши тизими ва бошкалар)

NIHOL компанияси томонидан таклиф этилган ечим Ўзбекистонда аналогга эга эмас эди, унинг жорий этилиши давлат ва аҳоли ўртасида иқтисодиёт ва ижтимоий вазифалар соҳасидаги электрон ҳамкорликни сифатли ўсишини таъминлади.

Жорий этиш жараёни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги негизида синовдан ўтказилди, айнан унинг бўлинмаларида давлат органлари учун шахслар бошқарувининг намунавий ахборот тизими босқичма-босқич жорий этилиши бошланди.

Кадрлар заҳирасининг марказлаштирилган базасини шакллантириш жараёнида республиканинг кўплаб давлат органлари жалб қилинди. Ҳозирги вақтда ушбу тизим билан 6200 та давлат ташкилотлари фаол иш олиб бормоқда, тизим базасида 230 минг нафар ҳодимлар ҳакида маълумот киритилган. 

Сўнгги икки йил мобайнида дастурчилар томонидан давлат корxоналари ва ташкилотлари кадрлар билан ишлашда 500 нафардан ортиқ мутаxассислари учун «Шахсий маълумотномалар базаси» функциялари билан ишлаш бўйича сайёр консультация ташкил этилди.

Фойдаланувчилар тизим порталида жойлаштирилган ўзбек ва рус тилларидаги йўриқномалардан фаол фойдаланиб, шунингдек дастурчилардан Call center орқали тизим билан ишлаш бўйича малакали ёрдам олишди. 

Янги фойдаланувчилар «Кадрлар» НАТ га уланганлиги сабабли, жорий этиш ва теxник қўллаб-қувватлаш гуруҳи фойдаланувчиларга аxборот, маслахат ва амалий ёрдам кўрсатишда давом этмокда.

Тўғрисини айтган ҳолда, тизимни жорий этиш янада муваффакиятли ва фаолрок бўлиши мумкин эди. Аммо «текширишлар» жараёнига вақти-вақти билан объектив сабаблар, ва бу сийқаси чиққан сабабдек эшитилиши мумкин, лекин айнан – ҳодимлар алмашинуви ҳалақит берди. ЭҲМ тугатилиши, буюртмачиларнинг бошқарув таркиби бир неча марта ўзгартирилиши (Аxборот теxнологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги), тизимнинг устуворликлари ва вазифаларини қайта ўзгартирилиши, ҳужжатларни мувофиқлаштириш жараёнларининг пасайиши ва бошқалар. Буларнинг барчасига тизимни ишлаб чиқиш бўйича аввал бажарилган ишларга ўз вақтида тўламаслик жараёни қўшилди.

Кўриб турганингиздек, бундай шароитда қўл силташ ва ҳайрли ташаббусни ҳам ташлаб қўйиш мумкин эдими?! Бирок, автоматлаштирилган «Кадрлар лифти» га бўлган эхтиёж турли даражадаги ҳокимият ва давлат бошқарувларида тобора ортиб борди. Соғлом фикр ғалаба қозониб, «Кадрлар» тизимини жорий этиш ва модулли ривожлантириш давом эттирилди.

Мазкур лойиҳа доирасида норматив-маълумотнома маълумотларини бошқаришнинг ягона нуқтаси ташкил этилди, Миллий вакансиялар банкини шакллантириш ва бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бошқа устувор вазифаларини автоматлаштириш учун портал ечими яратилди. Идоралараро порталда жойлаштирилган таҳлиллар билан, ягона «Шахсий маълумотномалар реестри» ва «Шахсий маълумотномалар базаси» билан самарали ишлаш таъминланди. 

Ички идоралараро сегментидаги «Кадрлар» НАТ функционал тузилмаси «Давлат хизматларининг кадрлар бошқаруви» ички идоралараро ва мобил илова каби элементлари билан тақдим этилган.

Личное дело. Функциональные возможности системы Кадрлар.

«Давлат хизматларининг кадрлар бошқаруви» ўз ичига «Ташкилий штат тузилмаси», «Шахслар ҳисоби», «Иш вақти ҳисоби» каби модулларни ташкил этади. Тизимости «Кадрларни режалаштириш» эса - «Ходимларни саралаш», «Мураббийлик», «Кадрлар заҳираси», «Ҳодимларни аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш», «Ходимларни ўқитиш», «Рағбатлантириш ва интизомий жазо» модулларидан иборат. «Кадрларда ҳужжатлар айланиши» ўз ичига «НҲД реестрини юритиш», «Бошқарув ҳужжатлари», «Шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар» модулларини ташкил этади, шунингдек жадвал ҳисоботлари, диаграммалар, картография шакллантириш воситаси бўлган аналитик блок ва бошқалардан иборат.

Аxборот тизими давлат органларининг кадрлар таркибини бошқариш, кадрлар иши самарадорлигини ошириш, шу жумладан кадрлар заҳирасини шакллантиришда самарали восита сифатида ўзини намоён қилди. Аxир, у инновацион рақамли HR воситаларини ўз ичига олади, бу давлат бошқаруви кадрларини шакллантиришда рақамли бошқарувни таъминлайди, шу жумладан кадрлар салоҳияти, истеъдодларни бошқариш ва малака ошириш даражаси, кадрлар тайёрлаш ва ривожланиш динамикаси ҳакидаги маълумотлар асосида мансаб поғоналарида ривожланиш имконияти мавжуд.

Ҳулоса қилиб айтганда, давлат органлари ҳодимларини бошқариш жараёнини автоматлаштиришнинг асосий мақсади – бутун давлат ҳизматининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишдан иборат. Биз нафақат давлат учун, балки ҳусусий тузилмалар, катта, ўрта ва кичик бизнес учун автоматлаштирилган «Кадрлар лифти» имкониятини янада кенгайтиришимиз керак.