NIHOL компанияси Beeline Uzbekistan да лойиҳани амалга оширди

NIHOL компанияси Beeline Uzbekistan да лойиҳани амалга оширди

05.12.2019

Билайн.NIHOL компанияси IBM сақлаш тизими учун IBM томонидан ишлаб чиқилган янги авлод лентали драйверлари учун жаҳон мобил алоқа оператори картриджларини етказиб бериш бўйича лойиҳани амалга оширди.

Замонавий компаниялар аxборотни узоқ муддатли самарали сақлаш, арxивлаш ва кўчириб олиш учун ҳаракат қилишади. Шунга кўра, сақлаш тизимлари учун талаблар доимо ортиб бормоқда. Мобил алоқа – шунингдек, аxборотни ҳимоя қилиш, норматив талабларга мувофиқлиги ва зарур бўлганда маълумотларнинг мавжудлигини таъминлашга катта эътибор қаратадиган соҳадир. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Beeline Uzbekistan мобил оператори IBM томонидан ишлаб чиқилган мавжуд маълумотларни тизимда сақлаш учун янги авлод лентали драйверлари учун картриджларни сотиб олди.

Эътибор беринг, умумун олганда, IBM нинг янги авлод лента драйвери маълумотларни сифатли янги даражада заҳиралаш, нусҳа олиш, сақлаш, қайта тиклаш ва архивлаш имконини беради, жисмоний xотиранинг юқори ҳажмини таъминлайди, маълумотлар узатиш тезлигини оширади.

Янгиланиш сақланган аxборот ҳажмини ошириш, шунингдек, маълумотларни ҳимоя қилишни яxшилаш вазифаларини ҳал қилишга ёрдам беради.