Fortinet Partners Day, Tashkent

Fortinet Partners Day, Tashkent

16.12.2019

Fortinet Partners DayАхборот хавфсизлиги соҳасидаги етакчи маҳаллий экспертлар «Fortinet Partners Day, Tashkent» тадбирида иштирок этдилар.

Ушбу форум ташкилотчилари - кўп функцияли тармоқ xавфсизлиги қурилмалари бозорида этакчи бўлган Fortinet компанияси ва унинг расмий дистрибьютори томонидан NIHOL компаниялар гуруҳининг АХ бўйича CIO директори ва экспертлари таклиф этилди.

Тадбир доирасида АХ соҳасидаги вендоранинг инновацион ечимлари ҳақида маълумот тақдим этилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу компания ахборот хавфсизлиги соҳасида дастурий–аппарат комплекслари, дастурий таъминот, ечимлари ва хизматларини ишлаб чиқиш ва илгари суришга ихтисослашган: тармоқлараро экранлар, ҳужумни олдини олиш тизимлари ва сўнгги нуқта хавфсизлиниги таъминлаш ва бошқа маҳсулотлар.

Тадбир давомида Fortinet билан ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шуни таъкидлаш жоизки, NIHOL компаниялар гуруҳи Fortinet компаниясининг узоқ муддатли сертификатланган ҳамкори бўлиб, ички бозорда ушбу вендоранинг турли хил ечимларини таклиф қилади.