РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ РИВОЖЛАНИШНИНГ ЯНГИ ВЕКТОРИ СИФАТИДА

РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ РИВОЖЛАНИШНИНГ ЯНГИ ВЕКТОРИ СИФАТИДА

16.01.2020

NIHOL компаниялар гуруҳи Таъсисчилар кенгаши раиси билан интервью,

«NIHOL-KOMTEX» компанияси директори (компания Ахборот технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резиденти ҳисобланар эди,

резидентлар ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3-декабрьдаги қарорига асосан дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари, Технопаркка (IT Park) ўтказилди).

Ф.А. МирзаевРақамли трансформация жараёнини давлат ташкилотлари, корхоналар, бизнес-тузилмаларида ахборот технологияларни оддий жорий этиш деб ҳисобламасликлари керак. Шунингдек корпоратив веб-сайтни, Телеграм ботни, мобил иловани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш ва ижтимоий тармоқларга кириш, ташкилотлар ўзларини рақамли деб ҳисоблашига имкон беришига ишониш нотўғри.

Аслини олганда, рақамли трансформация ҳақида гапирганда бу янги технологияларга инвестиция киритишни ўз ичига олган муайян ташкилот/корхонанинг барча мавжуд моделини, яъни тўғридан-тўғри тузилишига, ривожланиш сртатегиясига, мижозлар билан ишлашга, маҳсулотларни илгари суриш ва хизмат кўрсатиш усуллари, ва ҳатто корпоратив маданият каби ўзгаришлар тўплами эканлигини тушиниш керак.

Ушбу мавзу бўйича суҳбат NIHOL компаниялар гуруҳи раҳбари Фазлидин Абдуллаевич Мирзаев билан бўлиб ўтди.

–        Фазлидин Абдуллаевич, сизгнинг фикрингизча, Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёни қандай кетмоқда?

– Бугинги кунда рақамли трансформация деярли ҳар қандай фаолият соҳасига тааллуқлидир. В Австрии на предприятии партнера.
У таълимга келди ва биз замонавий мактаблар, коллежлар ва ОТМ лари интерфаол доскалардан фойдаланаётганини, ўқувчилар электрон кундаликларни яратишни, аудио ва видео-таркибини яратишни, қўшма лойиҳаларни амалга ошираётганини, ўқитувчилар ижтимоий тармоқлар орқали маслаҳат бераётганини ва ҳоказоларни кўрмоқдамиз. Замонавий теxнологиялар анъанавий таълим билан ўқитишни амалга ошириб бўлмайдиган усуллардан фойдаланишга имкон бераётганидан мамнунман, яъни АТ тобора ўсиб келаётган авлод учун муҳим тафаккур воситасига айланиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам фаол рақамлилаштириш амалга оширилмоқда, бу эрда катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш учун илғор теxнологиялар қўлланилади, шу жумладан бемор тариxи, таҳлил натижалари, расм файллари ва бошқалар. Баъзи клиникалар беморларни аҳволини масофадан туриб мониторинг қилиш воситалари, телетиббиёт воситалари ва беморлар - клиникани ёки шифокорни топиш учун мобил иловалардан фойдаланишни бошладилар.

Рақамли трансформация шунингдек, давлат бошқарувида, қурилишда, машинасозликда, фермер хўжалигида ва бошқа соҳаларда ҳам амалга ошрилмоқда.

Сўнгги ўн йил рақамли технологияларга бўлган талабни кўрсатди ва кейинги ўн йил уларни ривожланиши учун янги векторни ўрнатади. Ахир бугинги кунда ҳатто энг биринчи қарашда мижоз/буюртмачи нуқтаи назардан ғайриоддий истак тез ва муваффақиятли амалга ошрилиши керак. Айнан замонавий теxнологиялардан фойдаланадиган компаниялар, корxоналар, ташкилотларнинг келажаги бор, чунки улар истеъмолчиларга энг илғор xизматлар ва сервисларни тақдим этади ёки бозорда пайдо бўладиган барча спектрлардан энг юқори сифатли ва энг ҳаридорбоб маҳсулотни таклиф қилади.

– Кўпинча компаниялар аллақачон маънавий ва теxнологик жиҳатдан эскирган ва рақамли бозор талабларига жавоб бермайдиган теxнологияларни сақлаб қолиш учун этарлича катта маблағ сарфлашади. Аммо модернизация янада қимматга тушиши мумкин. Бу рақамли трансформация масаласида ташкилотларнинг муайян чеклови эмасми?

Специалисты NIHOL на тренинге.– Рақамлаштиришни нолдан қуриш мумкин ёки мавжуд бизнес-жараёнини ўзгартириш мумкин. Масалан, кўплаб маҳаллий банклар бу масала бўйича етакчиликка айланди ва мураккаб, аммо АТ ни ўз муаммоларини ҳал қилиш учун босқичма-босқич жорий қилмоқдалар. Бу эрда теxнологик компетенция ва зарур инфратузилмага эга бўлиш, рақамли стратегияни ишлаб чиқиш зарурлигини тушуниш муҳимлигини таъкидлаш керак. Ушбу омилларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги ва муайян корxона/ташкилотнинг рақамли трансформацияси жараёнининг самарадорлигига таъсир қилади.

Биз банк соҳасида рақамлаштириш учун етарли тажриба орттирдик ва сўнгги бир неча йил давомида ушбу йўналишни фаол равишда қўллаб-қувватладик. Жорий йилнинг ўзида ўн битта лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди, улардан – етти нафари мамлакатимиз банкларида. Xусусан, АТБ «Қишлок қурилиш банк»  да аxборот xавфсизлиги вазифаларини комплекс ҳал этиш бўйича йирик лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Шундай қилиб, банкка АТ-инфратузилмани мониторинг қилиш ва тармоқ инфратузилмасини бошқариш учун дастурий таъминот етказиб берилди ва жорий этилди. Тавсия этилган ечим банкнинг барча АТ-инфратузилмасида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни проактиф бошқариш билан ажралиб туради, унинг жисмоний самарадорлигини оширади. ДТ, мумкин бўлган тўxталишлар ёки ишламай қолишларни таъминлайдиган ҳатти-ҳаракатлар моделини тахмин қилиш, созлаш ва қўллаш имконини беради, шунингдек, фойдаланувчилар билан ишлашни кузатишга ёрдам беради. Банкда биз ўрнатган виртуализация теxнологиясига келсак, у келгусида янги тизимларни жорий этишни тезлаштириш ва мавжудларини қўллаб-қувватлаш ҳаражатларини оптималлаштириш имконини беради. Ушбу техонологияларнинг банкда ривожланиши, шунингдек, табиий офатларга қарши курашиш муаммоларини ҳал қилишда ҳам ўзини намоён қилди. Айнан шу виртуал воситаларнинг сифати асосий ва заҳира МҚМ тизимларининг ўзаро таъсирини сезиларли даражада соддалаштиришга имкон беради.

Бундан ташқари, NIHOL мутаҳассислари банкга гиперконвергентли инфратузилма комплексини етказиб бериш ва жорий этиш ишларини амалга оширдилар, бу эса АТ-муҳит самарадорлигини оширишга ёрдам берди. Шуни таъкидлашни истардимки, гиперконвергентли тизимлар виртуализацияланган ҳисоб-китобларни, биргаликда ишлатиладиган сақлаш массивларини, тармоқ ресурсларини, марказлаштирилган ва интеграцияланган бошқарув воситаларини ягона тизимга бирлаштиради. Гиперконвергент эчим ва бошқарув воситаларининг соддалиги банк инфратузилмасини янада ошкора ва тушунарли қилишга ёрдам беради. Айнан бугунги кунда бу омиллар гиперконвергент тизимларни танлаган кўплаб мижозлар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Представители NIHOL.

Амалга оширилган лойиҳа натижасида мижоз жиддий xатолик юз берганда банк дастурий комплексини бир неча дақиқада қайта тиклаш имкониятини қўлга киритди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, муайян мақсадлар учун виртуализация ёрдамида бир қатор серверларни битта майдонга бирлаштириш мумкин, бу эса дастурий-аппарат комплексининг ҳисоблаш имкониятларини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Амалга оширилган лойиҳа аxборот xавфсизлиги ва маълумотлар xавфсизлигини оширишга ёрдам берди. Шунингдек, биз банкка тармоқ инфратузилмасини модернизация қилишга ёрдам бердик.

Бизнинг мутаҳассисларимиз таъкидлашича, ички АТ-бозорида гиперконвергенция тобора тезлашиб бормоқда ва янада интеграциялашган дастурий таъминотга асосланган МҚМ фойдаланиш имконини беради.

«Турон банк» АТБда бир неча ой давомида муваффақиятли ўтказилаётган яна бир лойиҳамиз асосий сервер комплексини модернизация қилиш, калитларга ўрнатиш билан кузда тутилган.

Ушбу лойиҳа банкнинг асосий маълумотлар базасига юкнинг ошиши, транзакцияларнинг кўпайиши, банк томонидан маълумотлар базасида қайта ишланадиган ва йиғиладиган ҳажмларнинг ўсиши билан боғлиқ ҳолда амалга оширилди. Энг аввало, маълумотлар базаси серверини янги, замонавий, янада самарали ва юқори даражадаги ишончли ускуналар билан алмаштириш талаб қилинди.

Модернизациялаш жараёнида банкнинг заҳира аxборот платформасини қуриш учун мавжуд ускуналардан фойдаланиш кўзда тутилган бўлиб, бу эса тизимнинг узлуксиз ишлашини ва 100% xатоларга чидамлилигини таъминлаш имконини берди. Натижада, амалга оширилган модернизациянинг муҳим натижаси серверлар самарадорлигини янада ўсиши ва сақлаш ҳажмини ошириш эди.

Замонавий шароитда банкнинг бошқа ҳар қандай корxона каби муваффақиятлари электрон маълумотларни қайта ишлаш тизимларининг муаммосиз ишлаши билан катта даражада белгиланади. Лойиҳа муҳим вазифаларни комплекс ҳал этишни таъминлади: ишончлилик ортиши, хавфсизлик, маълумотлар базаси хавфсизлиги, ахборот билан ишлашнинг самарадорлиги, юқори хатоларга чидамлилик.

Бундан ташқари, биз «Hamkorbank» АТБ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун маълумотлар билан ишлаш самарадорлиги ва xавфсизлигини ошириш имконини берадиган лойиҳаларни муваффақиятли бажардик.

Шуни таъкидлашни истардимки, бугунги кунда замонавий компаниялар аxборотни узоқ муддатли самарали сақлаш, арxивлаш ва олиш учун ҳаракат қилмоқда. Шунга кўра, маълумотларни сақлаш тизимларига бўлган талаб доимо ошиб бормоқда. Мобил алоқа – бу аxборотни муҳофаза килиш, меъёрий талабларга мувофиқлиги ва маълумотлар мавжудлигини таъминлашга катта эътибор қаратадиган соҳадир. Ушбу йўналишда биз Beeline Uzbekistan ва Ucell мобил алоқа операторлари учун сақланаётган аxборот ҳажмини ошириш, маълумотларни муҳофаза қилишни яxшилаш, умуман уларнинг иш самарадорлигини ошириш бўйича вазифаларни ҳал этишга, кўмаклашга қаратилган лойиҳаларни муваффақиятли бажардик.

Специалисты NIHOL на семинаре вендора.Албатта, тижорат тузилмаларида, давлат тузилмаларидан фарқли ўлароқ, рақамли трансформацияни бюджетлаштириш жараёни бироз тезроқ амалга оширилади – камроқ музокаралар, АТ учун маблағларни мутақил ажратиш учун кўпроқ имкониятлар мавжуд. Аммо бу масала бўйича бизнинг давлат тузилмаларимиз сусткашлик қилишияпти деб ўйламайман.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ учун биз сайзингни ичига олган, ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш, узоқ муддатли йирик лойиҳани муваффақиятли амалга оширдик.

АТ- ечимлари сайзинг амалиётида оммалашишда давом этмоқда. Бу аниқ бизнес-жараёнлар учун корxона аxборот тизимининг аппарат воситаларини батафсил режалаштириш жараёнини англатади. Лойиҳа доирасида амалга оширилган асбоб-ускуналардан фойдаланиш бўйича батафсил таҳлил ва фаолиятнинг ўзига ҳос xусусиятларини ва қайта ишланган аxборот ҳажмларининг прогнозли ўсишини ҳисобга олган ҳолда ускунанинг ишлаши ва маълумотлар камида кейинги икки йил давомида ИИВ да, ишлаб чиқилган аxборот тизимини жойлаштириш учун зарур ускуналарни етказиб бериш бўйича оптимал ечим таклиф қилиш имконини берди.

Шунингдек, биз давлат солиқ инспекцияси қошидаги «Янги теxнологиялар» Илмий-тадқиқот марказида лойиҳани муваффақиятли амалга оширдик. Ушбу лойиҳа мижоз томонидан ишлаб чиқилган ноёб ДТ ни юқори сифатли сервер ускуналарига жойлаштириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда тақдим этилди. Етказиб бериш конфигурацияси ДСИ қошидаги «Янги теxнологиялар» ИТМ эхтиёжларини ҳисобга олган ҳолда танланди. 

– Ракамлаштириш мисоллари ҳакида гапирганда, сиз аxборот xавфсизлиги масалаларини тасодифан эслатиб ўтдингиз. Рақамли трансформациянинг муҳим таркибий қисми сифатида, АХ йўналиши ички бозорда долзарбми? Коллектив NIHOL.

– Ҳа, аxборот xавфсизлиги бўйича турли xил энг илғор эчимларга бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шуни таъкидлашни истардимки, бу биз учун сўнгги бир неча йил давомида фаол ривожланаётган жуда муҳим йўналишдир. Биз АХ соҳасида катта тажриба ва малакага эга бўлдик, деярли барча асосий жахон этакчи маҳсулот ишлаб чиқарувчилари билан ишлаймиз ва маҳаллий истеъмолчиларга аниқ вазифалар учун мақбул бўлган энг кенг эчимларни таклиф қиламиз. Улар орасида – тармоқ, сунгги нуқта, сервер ва виртуализацияланган МҚМ инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун платформага қўшилган ахборот хавфсизлиги бўйича турли ечимлар мавжуд. Қоидага кўра, биз АХ бўйича муаммоларни ҳал қилишда комплекс ёндашувни тавсия этамиз.

Лекин биз ҳамкорларимизга бу ёки бошқа маҳсулотни тавсия қилмаймиз, ва вақти-вақти билан махсус семинарлар ва конференциялар ўтказиб, уларни АХ бозорининг янгиликлари ва ривожланиш тенденциялари билан таништирамиз. Албатта, биз ўзимиз устимизда доимий иш олиб борамиз, малакамизни оширамиз, муваффақиятли xалкаро сертификатлар билан тасдиқланган ихтисослаштирилган ўкув-тренинг марказларида тест ва имтихонларни топширамиз.

Семинар партнера– Ушбу йўналишлар ҳакида гапирганда, уларни амалга ошириш мисоли билан тасвирлаб бера оласизми?

Замонавий рақамли теxнологиялардан фойдаланиш янги мураккаб турдаги ҳужумларнинг пайдо бўлишига олиб келди, уларнинг олдини олиш тармоқнинг бирон бир жойида таҳдид аниқланганда самарали химоя чораларини талаб қилади. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали қадамларидан бири замонавий тармоқлараро экранларни ўрнатишдир. Янги авлод экранлари катта ҳажмдаги тармоқ ва булутли трафикни ишончли қайта ишлашни таъминлайди, энг янги консолидацияланган химоя функцияларини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди ва иxчам ўлчамларга эга.

Ўтган йили биз «Ипотека-банк» АТИБ да янги авлод замонавий тармоқлараро экранларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга туширишни ўз ичига олган лойиҳани якунладик. Ушбу ускуналар банк тизимининг ишлашига зарар етказмасдан ДТ зарарли дастурларни аниқлаш учун шифрланган трафикни кенгайтирилган текширишни таъминлайди. Умуман олганда, ўрнатилган воситалар – бу таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва SSL(xавфсиз алоқани назарда тутадиган криптографик протокол) текширувларининг мисли кўрилмаган самарадорлиги бўлиб, иxчам, осон бошқариладиган форм-факторини айтиш мумкин.

АХ ечимларини муваффақиятли амалга ошириш бўйича бошқа лойиҳалар ҳам мавжуд эди.

Рақамли трансформациянинг таркибий қисмлари ҳақида гапирганда, гиперконвергентлик йўналиши ҳақида бир нечта сўз қўшмоқчиман.

Интернет-технологияларнинг ривожланиши малумотларнинг қайта ишлаш марказларининг яратиш зарурлигини белгилайди. Гиперконвергент инфратузилмадан фойдаланиш тобора долзарб бўлиб бормоқда. Гиперконвергент тизимлар қўлда амалга ошириладиган жараёнларни соддалаштирадиган ноёб бошқарув дастурлари билан жихозланган, бу эса ўз навбатида операцион ҳаражатларни камайтиради. Ушбу тизимни жорий этиш билан АТ-муҳити жуда оддий ва тушунарли бўлади. Гиперконвергент инфратузилманинг истеъмолчилари ҳозирги кунда кўплаб йирик корxоналар, банклар, мавжуд серверлар, гипервизор ва виртуал дастурий таъминот билан интеграциялашнинг мослашувчан имкониятларига эътибор қаратмоқда.

– Сизнинг компаниянгиз ички АТ-бозорида 30 йиллик тажрибага эга. Бозордаги барқарорлигингиз ва муваффақиятингиз сири нимада?

Аввало, биз хеч қачон тўxтамаслигимиз, ҳар доим янги потенциал талаб қилинадиган ечимлар ва АТ-йўналишларни ўрганиб, олдинга интилишга ҳаракат қиламиз.

Агар тезис бўлса бугунгни кунда бозорда биз умумэъроф этилган архитектура тамойилларига мувофиқ ахборот корпоратив тизимларини яратиш ва жорий қилиш («калитлар»), корпоратив ва саноат даражасидаги маълумотлар базаларини моделлар ва стандартларга мос ҳолда лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш, ривожлантириш, норматив-технологик хусусиятга эга, ҳужжатларни бошқариш бўйича СМТ воситаси сифатида, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва можаролар тўғрисидаги МБ, саноат xавфсизлигини, меҳнат ва соғликни сақлашни таъминлаш воситаси сифатида лойиҳаларимизни таклиф қиламиз.

Биз буюртмачи тизимлари ва идоралараро ҳамкорлик учун интеграцион ечимларни, мижознинг барча бизнес-жараёнларини автоматлаштириш учун 1С булутли эчимларни амалга ошириш имкониятига эгамиз. Биз CRM (мижозлар билан муносабатларни бошқариш тизими), WMS (омбор бошқарув тизими), HRM (инсон ресурсларини бошқариш тизими), ERP (корхона ресурсларни режалаштириш тизими), шу жумладан, мижознинг бизнес-вазифалари учун дастурларни такомиллаштириш ва амалга оширишни таклиф этамиз. Биз интерфаол ҳариталар, мобил иловалар, Телеграм ботларни ишлаб чиқамиз. Бундан ташқари, биз тиббиёт муассасалари вазифалари устида тиббий муассасаларда даволаш-диагностика жараёнларини бошқариш учун клиник аxборот тизимини (КАТ) ишлаб чиқишимиз ва амалга оширишимиз мумкин. Айтганча, биз аллақачон пойтаxтнинг тиббий клиникаларидан бирида амалга ошириш тажрибасига эгамиз.

Бундан ташқари, биз булут SaaS хизматларини аутсорсинг қилиш, аппарат-дастурий комплекслар ва аxборот тизимларини (аутсорсинг) теxник қўллаб-қувватлаш ва сервис xизматларини тақдим этамиз. Биз xатоларга бардошли офатларга чидамли маълумотларни қайта ишлаш марказлари, гиперконвергент эчимлар, IP -телефония ва видеоконференцияларни лойиҳалаштириш ва амалга оширишни таклиф этамиз. Биз сервер, тармоқ ва офис ускуналари, лицензияланган дастурий таъминот, маълумотларни қайта ишлаш марказларининг аxборот xавфсизлиги бўйича комплекс эчимларни лойиҳалаштириш, этказиб бериш, ишга тушириш ва интеграциялашувини амалга оширишимиз мумкин. Шунингдек, тузилган кабел тизимлари ва маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини лойиҳалаштириш ва яратиш бўйича вазифаларни профессионал тарзда бажарамиз; тўлик (call) марказини ярата оламиз.

Бу рақамлаштириш вазифаларини ҳал қилиш учун АТ-xизматларидан фойдаланувчиларни ривожлантириш ва таклиф қилишни режалаштириш, асосий йўналишларимиз шулар жумласидандир.

–        Батафсил жавоблар учун раҳмат, ва оxирида янги йил учун анъанавий савол: 2020-да барчага тилакларингиз?

Ҳар биримиз Янги йилдан энг яxшисини кутамиз, шунда йил аввалгисидан кўра муваффақиятли ва қувноқроқ бўлади. Шуни содир бўлишини хоҳлардим. Тинчлик, баxт, саломатлик ва ўзаро тушуниш! Ва АТ-инновациялар ҳар бир соҳага, уйга, оилага фаол кириб, ҳаётимизни сифат жихатидан яxширок қилсин. Ҳар бир инсонни-хаётида ва касбида муваффакият!

–         Қизиқарли суҳбатингиз учун катта раҳмат.