Клиник Аxборот Тизими

Клиник Аxборот Тизими

07.02.2020

«Nihol-Komtex» компанияси Офтальмология маркази «Crystal Medical Group» билан даволаш-диагностика жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини – «Клиник Аxборот Тизими» (КАТ) ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича шартнома тузди.

КАТ килиника фаолиятининг тиббий ва молиявий таркибий қисмларини тўплаш, сақлаш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, шунингдек, беморларнинг электрон касаллик ҳикоялари ва бошқа тегишли тиббий ҳужжатларга реал вақт режимида тезкор, бирлаштирилган ва xавфсиз кириш учун ягона тизимлаштирилган Маълумотлар базасини ташкил этиш имконини беради.

Skrin_1.

Биринчи босқичда «Рўйхатдан ўтиш» модули ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

 

«Рўйхатдан ўтиш» модули

«Рўйхатдан ўтиш» модули шифокор билан учрашиш учун ёзувларни ҳисобга олиш ва бошқариш учун мўлжалланган, шу жумладан мижозлар базасини юритиш ва беморларни клиникага ташриф буюрганлар журнални ичига олади.

Skrin_2.

Модулни Асосий саҳифасида мумкин:

  • Янги беморни қўшиш

Беморни маълумотлар базасига рўйхатга олиш учун Беморнинг паспорти ишлаб чиқилган бўлиб, беморнинг ёзувининг ўзига хослигини таъминлайдиган мажбурий тўлдириладиган майдонлар мавжуд.

Skrin_3.

Мизожлар базасини кунлик тўлдириш ахборот панели кўрсатилади.

Skrin_4.

  • Беморни турли хил тиббий тадбирлар учун ёзиб қўйиш (тиббий кўрик, диагностика текшируви, ҳар хил даволаниш ёки жарроҳлик операциялари).
Skrin_5.
  • Ташриф буюрганлар журнали орқали беморларнинг клиникага ташриф буюришини ҳисобини кузатиш, беморларни клиникага келиш фактини қайд этадиган ва тайинланган тиббий тадбирларни ўтказиш жараёнини назорат қилади.

 Skrin_6.

«Рўйхатдан ўтиш» модулида бемор тиббий тадбир ўтказиш учун аниқ сана ва вақтда ва «Жонли навбат» да ёзилиш мумкин. Ушбу функция шифокорга «тўхтовсиз» ишлаш имконини беради, яъни айни ҳозирги вақтда у қабул қилиш учун ёзув бўлмаса, беморларни жонли навбатда қабул қилиш мумкин.

Қабулларни ва ёзувларни визуал кўриш учун ташкилотчи бўлиб хизмат қилади, унда шифокорга қабул қилиш учун ёзувлар режа-графиги кўрсатилади.

Ҳар бир шифокор учун ўзига хос ранг белгиси танланган ва тадбирнинг давомийлиги блокнинг баландлигини акс эттиради.

Skrin_7.

Бундан ташқари, беморнинг тўғри ташxис қўйиш учун зарур бўлган бошқа мутаxассислардан қўшимча диагностика текширувлари ёки маслахатларини олиш учун амалга оширилган тиббий текширувни тўxтатишга имкон берувчи функционал ишлаб чиқилган.

Ушбу функциянинг авзаллиги шундаки, шифокор бир вақтнинг ўзида бир нечта учрашувларни ўтказиши мумкин: бир беморни қабул қилиш тўхтатилса, бошқа беморни қабул қилади.

Skrin_8.

«Рўйxатдан ўтиш» модули мижозлар базаси ҳакидаги маълумотларни акс эттирувчи графикалар, диаграммалар, жамлама ва гуруҳланган ҳисоботлар, шунингдек, беморларга тиббий xизмат кўрсатишда клиника xодимларининг иш билан бандлиги каби кўплаб аналитик ҳисоботларни амалга оширди:

1.      Шифокорларни амалга оширилган тиббий тадбирлар бўйича тақсимлаш.

Skrin_9.

2.      Диагностика тадбирларини амалга оширилган диагностика бўйича тақсимлаш.

Skrin_10.

3.      Клиникага ташриф буюрганлар графиги.

Skrin_11.

4.      Ташxис қўювчилар орасида амалга оширилган диагностика тадбирлари тўғрисида умумий ҳисобот.

Skrin_12.

5.      Мижозлар базасини тўлдириш учун жавобгар бўлган рўйxатга олувчилар xодимлари тўғрисида гуруҳланган ҳисобот.

Skrin_13.

 

 

 

 

 

 

 

Хабар матни *
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений