NIHOL халқаро «Cisco Connect Online» АТ-конференцияси иштирокчиси

NIHOL халқаро «Cisco Connect Online» АТ-конференцияси иштирокчиси

22.06.2020

NIHOL жаҳонга машҳур Cisco компанияси хамкори ҳисобланди. Ушбу вендора билан кўп йиллар давомида ҳамкорлик қилиб, биз «Cisco Connect Online» xалкаро АТ-конференциясида қизиқиш билан иштирок этдик.

Cisco_connect_online.Дастурда эълон қилинди: Жим Граббанинг «Яшаймиз, ишлаймиз, ўқиймиз ва янги услубда ўйнаймиз», деб номланган пленар маърузаси , EMEAR минтақасидаги AppDynamics техник директори Жеймс Харвининг тақдимоти «AppDynamics ва Cisco дан келажакни кўриш: марказий асаб тизими». Cisco тизимлари муҳандиси Юрий Довгань иштирокчиларга «Замонавий кампус: симли ва симсиз хавсиз уланишни автоматлаштириш» мавзусини тақдим этди.

Cisco АХ йўналиши менежери Владимир Илибманнинг «Янги Cisco SecureX платформаси билан киберхавсизлик тизимларини бошқаришни қандай соддалаштириш мумкин» ва EMEAR минтақасидаги Cisco технология бўлинмаси бош директори бошқарувчиси Эрик Греффье «Сизнинг маълумотларингиз қайерда бўлса сизнинг МҚМ ўша ерда» мавзусидаги маърузалари ҳам қизиқарли ва долзарб бўлди.

Cisco тизимлари муҳандиси Игорь Сукайло, конференция иштирокчиларига «Бирлашган коммуникациялар - жамоавий ишларда янги сўз» тақдимотини тақдим этди.

МДҲ да Cisco теxнологиялари бўйича директори Алексей Бессараб, Cisco IoT ёрдамида корxоналарнинг энг муҳим саноат активларини улаш ва ҳимоя қилиш имкониятлари ҳакида сўзлаб берди.

NIHOL компанияси АТ-мутаxассисларининг ушбу конференцияда иштирок этиши профессионал ўсиш ва ўз-ўзини такомиллаштириш учун кўшимча янги маълумотлар берди, бу эса мижозлар ва бизнес ҳамкорларига тақдим этиладиган xизматлар доирасини янада ривожлантиришга ёрдам беради.