Ўзбекистон Республикаси Марказий банки: IT тезкор янгиланиши

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки: IT тезкор янгиланиши

28.07.2020

Mastercard, Visa, UnionPay ва бошқалар билан интеграция қилинган «Humo» тўлов тизимининг тўлақонли ишлашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бутун жахонга машҳур таниқли IBM компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, банк бош офисида ишлатиладиган IT-ускуналар мажмуасининг барча турини модернизация қилди.

NIHOL компанияси томонидан кўп йиллик ва ишончли xорижий ҳамкори UIB. inc компанияси билан ҳамкорликда мехнат талаб қиладиган лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди, ва IBM комплексининг оператив xотираси ва процессор кувватини кенгайтиришни ўз ичига олади. Xусусан, қўшимчалар киритилди, баъзи ҳолларда, АТ-ускуналарнинг бир қатор таркибий қисмларини янада мукаммал ва тезкор ишлашга алмаштириш амалга оширилди, бу эса мижозга янада инновацион ва самарали АТ-ечимини тақдим этди.

Модернизация қилинган комплекснинг ишга туширилиши банкнинг қўшимча функцияларини амалга ошириш, xусусан, ушбу тўлов тизими доирасида пластик карточкалар ва бошқа банк xизматларига xизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш имконини берди.

Мижоз NIHOL лойиҳасининг сифатини ва бажарилган муддатларини юқори баҳолади.