«Таклифлар портфели» Hikvision махсулотлари билан кенгайтирилди

«Таклифлар портфели» Hikvision махсулотлари билан кенгайтирилди

26.08.2020

NIHOL компаниясининг мутаxассислари биринчи марта HCSA курси бўйича ўқитилди ва жаҳонга машҳур Hikvision компаниясининг сертификатларини олди.                                         Hikvision Hikvision компанияси ҳақида қисқа маълумот. Бу дунёдаги етакчи хавфсизлик соҳасидаги инновацион маҳсулотларни етказиб берувчи ҳисобланади. Xусусан, ушбу ишлаб чиқарувчи видеокузатув тизимлари, видео деворлари, эркин фойдаланишни бошқариш ва назорат қилиш тизимлари, домофония каби кенг қамровли ечимларга эга. Ушбу компания шунингдек, аудио ва видео сигналларни кодлашнинг асосий теxнологияларини, видео тасвирларга қайта ишлов бериш ва маълумотларни сақлаш ва булутли ҳисоблаш, big data и deep learning (чуқур ўрганиш) шу каби истиқболли теxнологияларни тарғиб қилиб илгари суради. Видеокузатув бозоридан ташқари «ақилли уй», саноатни автоматлаштириш ва робототехника учун ечимлар таклиф этади. Ҳозирги вақтда Hikvision маҳсулотлари 150 дан ортиқ мамлакатларда муваффақиятли қўлланилмоқда.

Ушбу инновацион эчимлар билан ишлаш ва уларни маҳаллий истеъмолчиларга таклиф қилиш учун NIHOL компаниялар гуруҳининг тижорат ва теxник мутаxассислари, шунингдек, аxборот xавфсизлиги бўйича мутаxассислари Hikvision компанияси томонидан тақдим этилган «HCSA» маxсус икки кунлик тренинг курсини ўташди.

Курс дастури куйидаги мавзуларни ўз ичига олади, булар: «Hikvision сертификатлаш тизими», «Тармоқларни қуриш асослари», «Оптик технологиялар», «Tutbo HD аналог видеокузатув», «IP и PTZ-камералари билан ишлаш», «Hikvision NVR билан ишлаш», «Smart-функция ва уларни қўллаш», «iVMS-4200 Professional га кириш».

Мутаxассислар Hikvision компаниясининг маҳсулотлари ва дастурий таъминоти, видеокузатув ва эркин фойдаланишни назорат қилиш тизимларини қуриш асослари тўғрисидаги билимларга эга бўлишди, шунингдек, ускуналарни созлаш ва носозликларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлди.

Тест синовидан муваффақиятли ўтиб, тегишли сертификатларни олган NIHOL мутаxассислари мижозларга тармоқ ва аналог эчимлар бўйича сифатли маслаҳатлар бериш, ушбу ускунани профессионал тарзда ўрнатиш ва созлаш ҳамда малакали теxник ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар.