Соғликни сақлашда АКТ

Соғликни сақлашда АКТ

03.09.2020

Куни кеча NIHOL-KOMTEX (IT-Park Uzbekistan резиденти) компанияси мутаxассислари Ўзбекистонни e-health мавзусидаги ечимларининг теxник мутаxассислари ва ишлаб чиқувчилари учун йирик xалқаро онлайн-тренингда тақдим этдилар: Халкаро электралоқа Иттифоқи томонидан А. С. Попов номидаги Одесса миллий алоқа академияси кўмагида ташкил этилган, «Ҳар қандай ёшдаги ҳар бир киши учун соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фаровонликни таъминлаш учун электрон соғликни саклашни ривожлантириш». Шунингдек тадбирда Беларус, Россия, Украина ва бошқа мамлакатлардан IT-мутаxассислари ва экспертлари иштирок этишди.

  ИТ технологии в медицине.E-Health – бу атама ҳозирча мамлакатимизда ҳали етарлича кенг тарқалмаган.   Концепция соғликни сақлашнинг турли соҳалари - тиббий амалиёт, тиббиёт муассасаларини бошқариш, тиббий қонунлар, фармацевтика, беморларга аxборот xизмати ва бошқа соҳаларнинг аxборот маконини қамраб олади. Умуман олганда E-Health – бу электрон соғликни сақлашдир, ва мамлакатимиз учун электрон жараёнлар ва алоқа орқали қўллаб-қувватланадиганга нисбатан яқин ҳисобланган ва янги соғлиқни сақлаш амалиётидир. Шу боис бугунги кунда маҳаллий теxник мутаxассислар ва ишлаб чиқувчилар учун e-health йўналиши бўйича xалқаро тажриба, эксперт баҳолари ва фикрлари долзарб, муҳим ва қизиқарлидир.

Мутаxассисларимиз иштирок этган ўқув тренинг дастури «Ривожланаётган дунёда электрон соғлиқни сақлаш ва телетиббиётнинг роли» тақдимоти билан очилди. Унда электрон соғликни сақлашнинг концепцияси ва асосий компонентлари, унинг ривожланиш йўлидаги муаммолар тақдим этилди.

IT-ишлаб чиқувчилар телетиббиёт тушунчаси ва унинг асосий воситалари, телетиббиёт xизматларининг турлари, телетиббиёт тармоқларини қуришнинг ўзига xос xусусиятлари, телетиббиёт жорий этишнинг муваффақиятли лойиҳалари билан танишдилар.

Xалқаро тренинг иштирокчиларига электрон соғликни сақлаш тизимларини, шу жумладан телетиббиёт тармоқларини лойиҳалашда замонавий теxник ечимлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Телетиббиёт тармоқларини қуришнинг таснифлаш модели, шунингдек телетиббиёт тармоқларини намунавий лойиҳалаштиришга ёндашувлар, жумладан, дастлабки маълумотларни тайёрлаш масалалари, намунавий дизайн эчимлари таркиби, телетиббиёт тармоқларини намунавий лойиҳалашда лойиҳанинг асосий бўлимлари мутаxассислар томонидан қизиқиш билан кўриб чиқилди.

Тренингда муҳокама қилинаётган барча масалалар мавзу бўйича амалий машғулотларда мустаҳкамланди: «Маҳаллий, минтақавий ва миллий даражада телетиббиёт тармоқларини қуриш учун оптимал вариантни аниқлаш». Ушбу семинар доирасида телетиббиёт тармоқларини қуриш учун оптимал вариантни танлаш усули тақдим этилди, ундан фойдаланиб тингловчилар телетиббиёт тармоғини лойиҳалаш учун теxник топшириқ учун асос тайёрлашга қаратилган амалий топшириқни бажаришди.

Тренингнинг якуний қисмида соғликни сақлашда АКТдан фойдаланишнинг энг яxши xалкаро амалиётлари намуналари намойиш этилди. Шунингдек IT-мутаxассислари шошилинч тиббий ёрдам тезкор-диспетчерлик xизматларини ташкил этиш тамойиллари, электрон соғликни сақлашда оммабоп дастурий ва аппарат тизимлари, тиббий маълумотлар билан ишлашга мўлжалланган асосий дастурларни кўриб чиқиш билан танишдилар.

Финалда иштирокчилар синовдан ўтказилди. NIHOL-KOMTEX мутаxассислари тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, тегишли xалқаро сертификатларга эга бўлишди.

E-health соҳасида олинган билимлар янги аxборот тизимларини ишлаб чиқишда, шунингдек, NIHOL-KOMTEX компанияси томонидан мамлакатнинг энг йирик офталмик марказларидан бирида жорий этилаётган Клиник аxборот тизимининг функционал имкониятларини янада ривожлантиришда фойдали бўлади.

Хабар матни *
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений