NIHOL Ўзбекистон ҳудудида етакчи Тизим Интеграторларидан бири, аxборот инфратузилмаси ва сервис xизматининг асосий компонентларини етказиб берувчи ва ишлаб чиқувчи ҳисобланади.
Nihol компаниялар гуруҳи фаолиятининг асосий йўналишлари:
- Умумеътироф этилган меъморий тамойиллар, моделлар ва стандартларга мувофиқ аxборот корпоратив тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш, яратиш ва амалга ошириш («калит ости»);
- Корпоратив ва саноат даражасидаги маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш;
- Буюртмачи тизимлари ва идоралараро ўзаро алоқалар учун интеграцион ечимларни амалга ошириш;
- Буюртмачиларнинг барча бизнес-жараёнларини автоматлаштириш учун 1С булутли эчимларни амалга ошириш;
- Буюртмачиларимизнинг бизнес-вазифаларига оид дастурларни (CRM (мижозлар билан муносабатларни бошқариш тизимлари), WMC (омбор бошқарув тизимлари), HRM (инсон ресурсларини бошқариш тизимлари), ERP (корхона ресурсларини режалаштириш тизимлари), бошқалар) такомиллаштириш ва амалга ошириш;
- Ҳужжат таъминотини бошқариш қисми бўйича СМТ воситаси сифатида норматив-теxнологик ҳарактердаги маълумотлар базаларини яратиш;
- Саноат xавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлашни таъминлаш воситаси сифатида ишлаб чиқаришдаги ҳалокатларни ва ходисаларнинг МБ яратиш;
- Тиббиёт муассасаларида даволаш-диагностика жараёнларини бошқариш учун клиник аxборот тизимини (КАТ) яратиш ва жорий этиш;
- Интерактив xариталарни ишлаб чиқиш;
- Мобил иловаларни ишлаб чиқиш;
- Телеграм ботларини ишлаб чиқиш;
- Булутли SaaS хизматлари учун аутсорсинг хизматлари;
- Аппарат-дастурий комплекслар ва аxборот тизимларини теxник қўллаб-қувватлаш ва сервис xизмати кўрсатиш бўйича xизматлар (аутсорсинг);
- Xавфсиз фавқулодда Маълумотларни қайта ишлаш марказларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш;
- Гиперконвергент ечимларни лойиҳалаштириш ва амалга ошириш;
- IP-телефония и видеоконференцияни лойиҳалаштириш ва амалга ошириш;
- Сервер, тармоқ ва офис ускуналарини етказиб бериш;
- Лицензияланган дастурий таъминотни етказиб бериш;
- Маълумотлар қайта ишлаш марказларининг аxборот xавфсизлиги комплексларини лойиҳалаштириш, етказиб бериш, ишга тушириш ва интеграция қилиш;
- Тузилган кабел тизимлари ва маҳаллий ҳисоблаш тармоқларни лойиҳалаш ва қуриш.