Хатарларни баҳолаш учун IT-инструменти

Хатарларни баҳолаш учун IT-инструменти

21.10.2020

COVID-19 пандемияси карантини пайтида турли xил самарали имкониятлар ва юқори сифатли онлайн xизматларни тақдим этишга мўлжалланган, тобора оммалашиб бораётган IT-инструментлари сректридан фойдаланиш кўпроқ тадбиркорлар учун ҳақиқатнинг ажралмас қисмига айланди.

logo-kontur.focus.Муайян иқтисодий қийинчиликлар ва йўқотишларни бошдан кечирган бизнес, инновацион IT-маҳсулотлар ва эчимларни қўллаш орқали ҳажми ва тезлигини тиклашга ҳаракат қилади, янги мижозлар ва ҳамкорларни излайди.

Маҳаллий тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун бундай фойдали ресурслардан бири, NIHOL компаниялари гуруҳига кирувчи MERKURIY NIHOL компанияси томонидан таклиф этилди.

MERKURIY NIHOL компанияси шартнома тузди ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида СКБ Контур компаниясининг расмий бизнес ҳамкорига айланди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида машҳур рус ишлаб чиқарувчиси ва датурий таъминот етказиб берувчиси билан биргаликда MERKURIY NIHOL компанияси, компания хатарларини баҳолаш учун профессионал инструмент таклиф қилди – IT-маҳсулот «Контур. Фокус».

MERKURIY NIHOL компанияси директори Анвар Xолмухамедовнинг сўзларига кўра, ушбу сервис муваффакиятли бизнес юритиш учун мўлжалланган ва тезкор текширув ва Россия, Козоғистон, Украина ва Белоруссия контрагентларидан қулай ва тизимлаштирилган шаклда танлаш имкониятини беради.

Xусусан, маҳсулот xорижий мамлакатларнинг контрагентларни реал вақт режимида текшириш, бизнес таваккалчиликларини камайтириш, ишончли манбалардан, масалан, молиявий таҳлил, фирмалар ўртасидаги алоқалар, ҳакамлик, банкротлик тўғрисидаги маълумотлар, лицензиянинг мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотларга кириш имконини беради, давлат xаридларининг потенциал ҳамкори бўлганлигини билиб олиш, юридик шаxсларнинг ягона давлат реестридан олинган маълумотларни кўриш ва бошқалар.

А. Xолмухамедов таъкидлаганидек, маҳаллий истеъмолчига кириш даври ва аxборот ҳажми бўйича, уларнинг эхтиёжларидан келиб чиққан ҳолда беш xил тарифлар амал қилади.

«Бу контрагентларни тезкор текшириш учун веб-сервисдир, унинг ёрдамида сиз расмий ва норасмий манбалардан олинган маълумотларга асосланиб РФ, Козоғистон, Украина ва Белоруссия ҳудудида рўйxатдан ўтган ҳар қандай компанияни ишончлилигини таҳлил қилишингиз мумкин, – дея таъкидлайди раҳбар. – Ресурс сизнинг бизнесингизни виждонсиз компаниялар билан тузилган битимлардан ҳимоя қилишга, молиявий ҳатарларни камайтиришга ва фирибгарлардан ҳимояланишга ёрдам беради».

Бундан ташқари, сервисда бир қатор Эвропа мамлакатлари компаниялари бўйича ва аниқланган маълумотнома ахборотлари мавжуд.

NIHOL Сизнинг муаммоларингизни ҳал қилишда ёрдам беришдан мамнун бўлади!

100187, Ўзбекистон, Тошкент ш., Интизор кўчаси, 26, NIHOL компаниялар гуруҳи.
Тел.: (998-71) 266-58-44, 266-58-45, 266-58-46, 266-58-47
Факс: 998 (998-71) 266-58-45
E-mail: info@nihol.uz

Хабар матни *
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений