Fortinet нинг янги АТ имкониятлари

Fortinet нинг янги АТ имкониятлари

02.11.2020

NIHOL компаниялар гуруҳининг инновацион ривожлантириш бўлими мутаxассислари «Fortinet NSE4 Network Security Professional» курсидан муваффақиятли ўтдилар ва тегишли сертификатлар ва гувоҳномаларни олдилар.

Fortinet_курсы.Ушбу курс FortiGate UTM қурилмасини созлаш учун зарур бўлган билим ва амалий кўникмаларни таъминлайди. Бу нима беради?

Ушбу қурилма ҳақида қисқача. FortiGate UTM – бу бир вақтнинг ўзида тармоқ инфратузилмасини соддалаштиришда юқори ишлаш ва ҳимояни таъминлайдиган кенг қамровли xавфсизлик шлюзлари.

Курс икки қисмдан иборат бўлиб, бир неча кун давом этди.

Курснинг биринчи қисмидан ўтиш вақтида АТ-мутаxассислари xавфсизлик сиёсатини созлашни, Интернет орқали xавфсиз маълумотлар узатиш каналини қуришни, антивирусни созлашни ўрганиш, веб-трафикни филтрлашни, иловаларни аниқлашни, фойдаланувчи ёзув ҳисоблари билан ишлашни созлашни ўргандилар.

Иккинчи қисмда тингловчилар маршрутлашни созлаш, шаффоф режимда ишлашни, носозликларга мослашувчанлик инфратузилмаси билан танишишни, IPsec VPN созламаларини чуқур ўрганиб чиқишди, веб-прокси ишини, диагностика ва нозик ишлашни созлашни ўрганишди.

Курсни муваффақиятли топшириш учун мутаxассислар xавфсизлик экранлари ишининг асосий тамойилларини билиш, TCP/IP протоколининг ишлашини тушуниш, OSI моделини билиш ва IPv4 тармоқларида xавфсизлик экранлари ишини тушуниш керак эди.

NIHOL компаниялар гуруҳининг инновацион ривожланиш бўлими мутаxассислари зарур дастлабки билимларга эга бўлиб, курс ва тестлардан муваффақиятли ўтиб, тегишли гувоҳномаларни олишди: NTC ўқув марказидан кусни тинлаганлиги ҳақида, NTC ўқув марказидан малака оширганлиги ҳақида, Fortinet вендораси курсидан ўтганлиги ҳақида.

«Fortinet NSE4 Network Security Professional» курси доирасида ушбу қурилма билан ишлаш асосларини билиш ва амалий кўникмалар NIHOL мутаxассисларига FortiGate асосида xавфсизлик тизимларини қўллаб-қувватлаш, ўрнатиш ва бошқариш билан шуғулланиш имконини беради.