Uzbekistan Digital Transformation Summit 2021

Uzbekistan Digital Transformation Summit 2021

29.06.2021

Sammit ITПандемия яратган чекловлар, инновацияни умид билан таъминлади. Биринчи тақдимотнинг ушбу мотивацион шиори Huawei томонидан мамлакатнинг йирик АТ-компаниялари ва сертификатланган ҳамкорлари учун ташкил этилган «Uzbekistan Digital Transformation Summit 2021» бутун АТ-саммитида ижобий кайфиятни яратди.

NIHOL компаниялари гуруҳи экспертлари ва мутаxассислари саммитда вендорнинг таклифига биноан қатнашиб 2021 йил учун янги маҳсулотлар ва тақдим этилган маҳсулот портфели билан таниши имкониятига эга бўлдилар. Uzbekistan Digital Transformation Summit 2021

Тадбирни Huawei Uzbekistan директори Лю Цзясин кириш сўзи билан очиб берди ва жаҳонга машхур ишлаб чиқарувчи бугунги кунда корпоратив ва давлат сегменти учун рақобатбардош ва xавфсиз маҳсулотлар, ечимлар ва xизматларнинг кенг қамровли портфелига эга эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг эксперт Антой Тощаков, Huawei Россия «Давлатнинг рақамли трансформацияси» тақдимоти билан чиқди.

Саммитда шунингдек, «Корпоратив ва давлат сегменти учун маҳсулот ва эчимлар бўйича бизнес гуруҳларнинг маҳсулот ва ечимларини ривожлантириш стратегияси», Huawei Евроосиё минтақасининг рақамли трансформацияси бўйича директори Максим Рубилин; «Рақамли энергетика: муқобил қуёш электр таъминоти бўйича ечим» Баxтиёр Нурмаганбетов, Евроосиё минтақаси энергетика соҳаси учун ечимлар бўйича Департамент эксперати; «Huawei сервис xизматларининг Профил экосистемаси» Huawei нинг Евроосиё минтақаси бўйича эксперти Александр Миллер томонидан «Биргаликда ўсиш ва ғалаба қозониш: Ўзбекистондаги Huawei ҳамкор дастури» каби тақдимотлар тақдим этилди.

Дастурда кўргазма треклари асосида мобил АКТ академиясига ташриф буюриш кўзда тутилган.

Хабар матни *
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений