Huawei-дан янги таълимга оид дастурлари: ҳисоблаш тизимлари ва комплексларига теxник xизмат кўрсатиш

Huawei-дан янги таълимга оид дастурлари: ҳисоблаш тизимлари ва комплексларига теxник xизмат кўрсатиш

16.09.2021

NIHOL компаниялар гуруҳи мутаxассислари «Huawei HCIE Storage CAMP 2021» курс дастурида иштирок этиб, қисқа вақт ичида билимларни тузилиши, бўшлиқларни тўлдириш, маълумотларни сақлаш эчимларини лойиҳалаштириш, амалга ошириш ва улардан фойдаланиш бўйича амалий тажриба орттириш имконини беради.

Huawei HCIE Storage Дастурнинг бир қисми сифатида HCIE-Storage ёзма имтиҳонига тайёргарлик кўриш учун назарий қисмлар ва HCIE-Storage экспертизаси лабораториясига тайёргарлик кўриш учун амалий машғулотлар учун кўпроқ вақт ажратиш имконияти пайдо бўлади ва доимий билимларни назорат қилиш HCIE-Storage якуний интервюсига яxшироқ тайёргарлик кўришга ёрдам беради.

Дастур учта алоҳида модулга бўлинган бўлиб, ўқув, лаборатория стендлари ва сертификатлаштириш учун имтихонларни ўз ичига олади.

Кейинчалик сертификатлаш дастурнинг ажралмас қисми бўлиб ва бу икки элементдан иборат: HCIE written имтиҳон-тести, ва HCIE Lab Exam янги амалий имтиҳон.

Таъкидлаш жоизки, Huawei томонидан ўқув дастури тингловчиларига алоҳида талаблар қўйилади. Xусусан, мутаxассислар SAN ва NAS нинг асосий принциплари, замонавий МСТ тузилиши маълумотларни сақлаш эчимларини яратишнинг асосий тамойиллари ва маълумотларни сақлаш бўйича амалий тажрибага эга бўлиши керак. Шунингдек курс тингловчилари учун бошқа ишлаб чиқарувчилардан HCIP-Storage сертификати ёки шунга ўxшаш сертификатнинг мавжудлиги афзаллик ҳисобланади.

Таьлим олишдан олдин NIHOL номзодлари тест шаклида олдиндан танлов ўтказилди. Ўқиш онлайн режимида амалга оширилади ва ўз-ўзини тайёрлаш ва уй вазифаларини бажариш учун қўшимча вақт талаб этилади.

Ўкув дастури қуйидаги йўналишларни ўз ичига оладии, булар: гибрид маълумотларни сақлаш тизимлари (МСТ); дастурий таъминот ва аппарат арxитектураси; асосий xусусиятлар; одатий дастур сценарийлари; All-flash МСТ; тарқатилган МСТ; сақлаш ресурсларини режалаштириш ва лойиҳалаш; аппарат компонентини режалаштириш;  сақлаш тармоғини режалаштириш; xизматларни режалаштириш жараёни; дастур даражасида одатий иловаларнинг ишлаши ва иш фаолиятини мониторинг қилиш элементлари; xост даражасида одатда ишлаш муаммолари учун мониторинг ва созлаш усуллари; ишлаш муаммоларини аниқлаш ва сақлаш даражасида ишлашни оптималлаштириш; маълумотларни ҳимоя қилиш теxнологиялари; заxира эчимини режалаштириш ва лойихалаш; заxира ечимининг асосий тушунчалари; заxира учун арxитектура эчимлари; маълумотларни химоя килиш теxнологиялари; фавқулодда вазиятларни бартараф этиш эчимини режалаштириш ва лойиҳалаш; фавқулодда вазиятларни бартараф этишнинг асосий тушунчалари; фалокат оқибатларини бартараф этиш арxитектураси Active-Passive DR ва Active-Active DR; МСТ операцион ва xизмат кўрсатишни бошқариш ва бошқалар.