Эътибор марказида – рақамли кадрлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида давлат ташкилотлари кадрлар бўлими ходимлари учун амалий семинар бўлиб ўтди, унда мамлакатнинг турли ташкилот ва корхоналаридан 150 яқин вакиллар иштирок этдилар.

Елена Домашева выступает с презентацией по ТИС Кадрлар.Семинар иштирокчиларни “Кадрлар” ахборот тизимида ишлаш имкониятлари ва тизимнинг янги модуллари билан таништириш, ҳамда маълумотнома-объективка базасига маълумотларни киритиш сифатини ошириш мақсадида ўтказилди. На семинаре.

Рақамли трансформация жараёнлари, HR ва инсон ресурслари салоҳиятини ривожлантириш соҳасига тобора кўпроқ кириб бораётгани таъкидланди. Гап фақатгина ходимлар билан ишлашга оид баъзи-бир жараёнларни автоматлаштириш ҳақида эмас, балки, мониторинг юритиш ва аналитика ўтказиш имкониятини берувчи, ходимлар билан ишлашда тўлақонли ахборот воситасини яратиш ва ундан фойдаланиш, ҳамда кадрлар резервининг замонавий базасига эга бўлиш ва б.ш. ҳақида кетаяпти.

Специалисты Нихол Е.Домашева, А.Валихонов, С.Нормуродов и У.Джуматоев отвечают на вопросы по ТИС Кадрлар.“Кадрлар” наъмунавий ахборот тизими айнан мана шундай инновацион рақамли HR воситаларига эга ва “рақамли кадрлар” тизимларини яратиш учун барча замонавий талабларга жавоб беради. Выступление зам.директора Нихол Елены Роман на семинаре.

Тизимнинг ҳар томонлама жорий қилиниши, аллақачон, давлат хизматининг юқори профессионал даражада бажарилишини таъминлашга қодир, ва ходимлар учун уларнинг малакасини ошириш самарадорлигини кўтариш имконини берувчи марказлашган меҳнат ресурс базасини яратиш имконини беради.



Участники активно интересовались системой Кадрлар.Ахборот тизими яратувчилари – “NIHOL-KOMTEX” компанияси, семинар доирасида айни пайтда “Кадрлар” ахборот тизимидаги мавжуд модуллар бўйича тақдимот намойиш қилди, ҳамда компания мутахассислари маълумот киритишнинг сифатини таъминлашга эътибор қаратдилар.

Семинар кадрлар бўлими мутахассисларининг тизим бўйича кўникмаларини оширишга, аналатика билан ишлаш самарадорлигини яхшилашга, мониторинг юритишга, ҳамда ҳозирги замон талабларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда инсон ресусрларини бошқаришни яхшилашга хизмат қилди.

Ушбу лойиҳа бўйича кейинги режалар – “Кадрлар” НАТ ечимларини ривожлантириш, тизим билан ишлаш самарадорлигини ва қулайлигини ошириш мақсадида интерфейс ечимини модернизация қилишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, “Кадрлар” НАТ Ўзбекистон электрон ҳукумати лойиҳаларини амалга ошириш доирасида яратилган эди.

Команда Нихол на семинаре в Академии государственного строительства при Президенте РУз.

Вопросы из зала. Общение после семинара.






Рўйхатга кайтиш