ERP тизимлари учун Интеграцион платформа

Ташкилот ERP-тизими ва e-gov лойиҳаларининг интеграциялашган ечимларини жойлаштириш учун инновацион ягона ечим. Ушбу ечим ташкилот ресурсларини мунтазам мувозатлантиришга ва оптималлаштиришга қаратилган бўлиб, у барча фаолият йўналишлари учун маълумотлар ва жараёнлар умумий моделини амалга оширувчи дастурий таъминотнинг махсус интеграллашган пакети орқали амалга оширилади.

Интеграцион платформа ташкилотнинг барча таркибий бўлинмаларида маълумотларни бирлаштириш, уларни тақдим этишни тезлаштириш, ҳамда ахборот тўлиқлиги, ишончлилиги ва намойиш форматларининг қулайлиги ҳисобига бошқарув ечимларини қабул қилишнинг сифатини оширишни таъминлаш ва зарур бўлган жараёнларни босқичма-босқич модернизациялаш имконини берувчи ягона ахборот майдонини яратиш учун мўлжалланган.

Унинг асосий мақсади – Ташкилотнинг турли тизимларида шаклланадиган маълумотларни интеграциялаш, ва реал вақт ҳолатида фойдаланувчининг ваколатлари доирасида ягона уланиш нуқтасини яратишдан иборат. Шу билан бирга, ташкилотнинг турли тизимлари ўртасида ўзаро алоқанинг максимал тезкорлиги таъминланади ва янги долзарб топшириқларни ҳал этишда улардан фойдаланишнинг самарадорлиги оширилади, АТ-инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш учун янги хизматлар ҳамда жараёнларни яратиш ва жорий қилишни узоқ технологик тўхташларсиз ва танаффузларсиз соддалаштириш имконини беради.

Умумий олганда, Ташкилот барча таркибий бўлинмалари фаолиятининг ўзаро ҳамкорлик ва координация самарадорлиги оширилади, жараёнларни автоматизациялаштириш доирасида ахборотни йиғиш, тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тақдим этиш эса меҳнат харажатлари ва инсон омилларининг таъсирини минималлаштирган ҳолда тезкорлик билан амалга оширилади.

Ўзбекистон, Тошкент ш., 100187, Интизор кўчаси-26, NIHOL компаниялар гуруҳи

Телефонлар: (71) 266-58-44, 266-58-45, 266-58-46, 266-58-47, 266-58-48; Факс: (71) 266-58-45; e-mail: info@nihol.uz   




Рўйхатга кайтиш