“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзавтосаноат” АК ходимлари учун “Кадрлар” ахборот тизими бўйича ўтказилган консультация якунлари

Давлат ташкилотлари ходимлари ҳақидаги маълумотларни сақлаш ва тизимлаштириш учун “Кадрлар” наъмунавий ахборот тизими “Электрон ҳукумат” лойиҳалари доирасида яратилган бўлиб, ҳозирги кунда NIHOL-KOMTEX компанияси ушбу тизимнинг жорий қилиниши ва ўзлаштирилиши бўйича жойларда фаол ишларни амалга оширмоқда.

NIHOL-KOMTEX “Кадрлар” НАТ ўзлаштиришда жойларда консультация ишларини амалга оширмоқда.Айни пайтда, давлат ташкилотлари ва корхоналарда тизим ечимларининг жорий қилиниши жараёни давом этмоқда, Маълумотнома-объективка базаси эса шулар жумласидандир. 5300 дан ортиқ давлат ташкилотлари тизим билан фаол ишлашмоқда, ва бугунги кунга келиб улар томонидан тизимга 155 минга яқин маълумотнома-объективка киритилган.

“Кадрлар” НАТ ечимларини ўзлаштиришда кўмаклашиш ва фойдаланувчиларга консультация ўтказиш мақсадида, тизим яратувчилари – “NIHOL-KOMTEX” МЧЖ – томонидан жорий қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш гуруҳи ташкил этилган бўлиб, ушбу гуруҳнинг вазифаларидан бири, тизим бўйича ташкилотларнинг ходимлар билан ишлаш бўлими мутахассислари учун ҳудудларда консультация ишларини амалга оширишдир.

Яқинда компания мутухассислари Сардор Нормуродов, Умар Жуматоев, Александр Юдин ва Екатерина Якупова, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибий тузилмалари ва республиканинг турли ҳудудларида жойлашган ташкилотлари ходимларига хизмат кўрсатувчи профиль клиника кадрлар бўлими вакиллари, ҳамда “Ўзавтосаноат” АК бир қатор корхоналари кадрлар хизмати ходимлари учун консультация ўтказишди.

– Консультация доирасида кадрлар хизмати мутахассисларини “Кадрлар” НАТ функционали билан таништирамиз, шунингдек, “Фойдаланувчи учун қўлланма” йўриқномасидан фойдаланган ҳолда тизим билан мустақил ишлаш жараёнида асосий кўникмаларнинг фойдаланувчиларда ривожлантириш мақсадида амалий машғулотлар ўтказамиз, – дея фикр билдирмоқда, NIHOL компаниясининг янги лойиҳаларини ўзлаштириш ва жорий қилиш бўлими бошлиғи Сардор Нормуродов. – Ушбу инновация кадрлар хизматининг фаолияти жараёнида олинган ягона, долзарб, тўлиқ ва тизимлаштирилган маълумотлар базаси шаклланишига хизмат қилади, шунингдек юқори органларга маълумотларни тақдим этиш тезлигини оширишга ёрдам беради.

Хусусан, NIHOL-KOMTEX мутахассислари томонидан маълумотнома-объективка киритилишининг баъзи муҳим жиҳатларига ойдинлик киритилди. Фойдаланувчилар тизим билан ишлаш жараёнида юзага келадиган муайян турдаги хатоликлар, ҳамда тизимни бошқариш функционали билан таништирилди.

Тизимдан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, тизимни жорий қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш гуруҳи томонидан видео-қўлланмалар тайёрланган бўлиб, улар ўз навбатида фойдаланувчиларга тизимни тезроқ ўзлаштиришга ёрдам беради. Ушбу қўлланмалар рус ва ўзбек тилларида яратилган бўлиб, тизимнинг “Маълумотлар омбори”да жойлаштирилган.

 




Рўйхатга кайтиш