#ICTWEEK18 - NIHOL

        ПРЕСС-РЕЛИЗ

2018 йил 26-28 сентябр кунлари NIHOL компаниялар гуруҳи ICTWEEK Uzbekistan 2018 дастури доирасидаги йиллик анъанавий ICTEXPO кўргазмасида иштирок этади. “NIHOL” стенди “Ўзэкспомарказ” МКК Павильон №1 иш олиб боради. Узэкспоцентр_Павильон 1

NIHOL, Ўзбекистон ҳудудида етакчи Тизим Интеграторларидан, ҳамда ахборот инратузилмаси ва хизматларининг асосий таркибий қисмлари етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчиси бўлиб, ҳар йили ушбу йирик ва нуфузли АТ-тадбирида иштирок этади.

NIHOL, гуруҳига қуюдаги компаниялар киради: NIHOL-KOMTEX (Mirzo Ulugbek Innovation Center резиденти), RIM-NIHOL, MERKURIY NIHOL, SANOAT KOMPUTER TIZIMLARI.

Келгуси йилда NIHOL АКТ бозорида ўзининг профессионал фаолиятининг 30 йиллигини нишонлайди.

Ўзининг юбилейи арафасида, ушбу йилдаги ICTWEEK Uzbekistan 2018 дастури доирасидаги ICTEXPO кўргазмасида NIHOL компаниялар гуруҳи қуюдаги инновацион маҳсулотлар ва ечимларни тақдим этади.

Таъриф: Ташкилот ERP-тизими ва e-gov лойиҳаларининг интеграциялашган ечимларини жойлаштириш учун инновацион ягона ечим. Ушбу ечим ташкилот ресурсларини мунтазам мувозатлантиришга ва оптималлаштиришга қаратилган бўлиб, у барча фаолият йўналишлари учун маълумотлар ва жараёнлар умумий моделини амалга оширувчи дастурий таъминотнинг махсус интеграллашган пакети орқали амалга оширилади.

Интеграцион платформа ташкилотнинг барча таркибий бўлинмаларида маълумотларни бирлаштириш, уларни тақдим этишни тезлаштириш, ҳамда ахборот тўлиқлиги, ишончлилиги ва намойиш форматларининг қулайлиги ҳисобига бошқарув ечимларини қабул қилишнинг сифатини оширишни таъминлаш ва зарур бўлган жараёнларни босқичма-босқич модернизациялаш имконини берувчи ягона ахборот майдонини яратиш учун мўлжалланган.

Унинг асосий мақсади – Ташкилотнинг турли тизимларида шаклланадиган маълумотларни интеграциялаш, ва реал вақт ҳолатида фойдаланувчининг ваколатлари доирасида ягона уланиш нуқтасини яратишдан иборат. Шу билан бирга, ташкилотнинг турли тизимлари ўртасида ўзаро алоқанинг максимал тезкорлиги таъминланади ва янги долзарб топшириқларни ҳал этишда улардан фойдаланишнинг самарадорлиги оширилади, АТ-инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш учун янги хизматлар ҳамда жараёнларни яратиш ва жорий қилишни узоқ технологик тўхташларсиз ва танаффузларсиз соддалаштириш имконини беради.

Умумий олганда, Ташкилот барча таркибий бўлинмалари фаолиятининг ўзаро ҳамкорлик ва координация самарадорлиги оширилади, жараёнларни автоматизациялаштириш доирасида ахборотни йиғиш, тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тақдим этиш эса меҳнат харажатлари ва инсон омилларининг таъсирини минималлаштирган ҳолда тезкорлик билан амалга оширилади.

Таъриф: Рақамли форматда ходимлар тўғрисидаги маълумотларни бошқариш. Кадрларни бошқариш бўйича амалга оширилган ечимлар Рақамли кадрлар тизимларини яратиш талабларига тўлиқ мос келади, ва давлат бошқарувида кадрлар шаклланишининг рақамли бошқарувини таъминловчи, хусусан, кадрлар салоҳияти ҳақида маълумотларни йиғиш, билим даражасидаги маълумотларга асосланган ҳолда иқтидорлиларни бошқариш ва малакасини ошириш, ходимларни ўқитиш ва уларнинг ривожланиш динамикаси каби инновацион рақамли HR воситаларни ўз ичига олади.

Таъриф: Корпоратив е-Кутубхонага норматив-технологик билан бирга ахборот-аналитик характерга эга бўлган ҳужжатларни тезкорлик билан қидириш ва улардан фойдаланиш каби муаммоларни ҳал этишда, унга қуюдаги кучли ва ривожланган қидирув воситалари ёрдам беради:

Бундан ташқари, е-Кутубхона – ISO 9001 халқаро стандартининг талабларига мувофиқ, норматив-технологик ва ахборот-аналитик ҳужжатларининг бошқаруви учун СБТ кучли воситаси ҳисобланади, ва қуюдагиларни таъминлайди:

 Эслатма: Ахборот тизимларини яратиш ва жорий қилиш бўйича амалга оширилган муваффақиятли лойиҳаларнинг мавжудлиги, тўпланган тажриба ва билим, NIHOL мутахассисларига қисқа муддат ичида ва мақбул нархга самарали ечим яратиш имконини беради. Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, NIHOL прогрессив усулни – экспериментал дастурлашни таклиф қилади. Бу уларнинг ҳар бири муҳим бўлган бир неча техниканинг комбинацияларидан фойдаланишга имкон берувчи мослашувчан усул. Оддий архитектура қўлланилади; яратиш тест асосида амалга оширилади; яратувчилар гуруҳига Буюртмачи ва б.ш. қўшилади. Ушбу услуб талабларнинг ўзгариши ва буюртмачиларнинг талабларига жавобан, ДТ ўзгаришларни тезкорлик ва сифат билан киритиш имконини беради; коднинг юқори сифатига эришилади; якуний натижа ҳар доим буюртмачининг талабига мос келади. Ушбу илғор йўналиш буюртмачига ўз фаолиятини мустаҳкамлашга, сифат ва самарадорликни эса минимал харажатлар билан яхшилаш имконини беради.

  • Ахборот Хавфсизлигини (АХ) таъминлаш учун энг яхши маҳсулотлар ва инновацион ечимлар

NIHOL мутахассислари сизнинг ҳозирги эхтиёжларингизни ҳисобга олган ҳолда ва ташкилот/корхонада АХ амалдаги ички дастуридан келиб чиққан ҳолда ахборот хавфсизлиги масалаларини таъминлаш учун зарур ечимларни топишингизга ёрдам беради.

Стендда демо-зона жойлаштирилади, унда АХ бўйича таклиф қилинаётган инновацион ечимларни синовдан ўтказиш, шунингдек ахборот хавфсизлиги соҳасидаги экспертлардан индивидуал консультация олиш мумкин бўлади.

Фойдаланувчиларнинг хулқ-атворини таҳлил қилиб, унинг хатти-ҳаракатларидаги аномалияларни аниқлаш орқали ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган технологиялар ҳақида маълумот берилади.

Гиперконвергент тизимлар конвергентлик тушунчасини янги босқичга олиб чиқади. Бу дастурий таъминотга асосланган технологиядир, шунинг учун барча компонентлар интеграциялаштирилган. Гиперконвергент ечимлар дастурий назорат босқичидаги ижобий ўзгаришлар билан ажралиб туриш ҳисобига, уларни осонлик билан кенгайтириш имконини беради. NIHOL стендида ташкил этилган демо-зонада мутахассислар ушбу тизимлардан фойдаланишнинг афзалликлари ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берадилар. Наъмуна тариқасида, тадбирга ташриф буюрувчилар IBM ва Nutanix компанияларининг инновациялари билан танишиб чиқишлари мумкин.

Маълумки, IBM ва Nutanix компанияларининг ҳамкорлиги натижасида, ўзида Nutanix гиперконвергент имкониятлари билан бирга IBM Power архитектурасининг унумдорлиги ва функционаллигини мужассамлаштирган, IBM Hyperconverged Systems powered by Nutanix номли янги қурилма яратилди. Ушбу инновацион ечим IBM WebSphere Application Server (WAS), NGINIX, IBM Big Insights/Hadoop каби кенг масштабли Linux-иловларни, ҳамда Open Source (OSDB): EDB Postgres ва MongoDB маълумотлар баъзасини ишлаш ҳолатига келтириш учун мўлжалланган.

Мавжуд серверлар, сақлаш тизимлари, гипервизор ва виртуал дастурий таъминот билан мослашувчан интеграция кучига эътибор берувчи дунёнинг кўпгина йирик банклари гиперконвергент инфратузилмаларнинг истеъмолчилари ҳисобланишади. Гиперконвергент ечимининг ишлатилиши банк харажатларини 10 % га ва TCO (total cost of ownership – мулкчиликнинг умумий қийматини) 40 % га камайтириш имконини беради.

Гиперконвергент инфратузилмаларни яратиш учун мавжуд қурилмалардан фойдаланишни режалаштирган мижозлар учун эса, мавжуд инфратузилманинг унумдорлигини ошириш имконини берувчи дастурий таъминот технологиялари таклиф этилади.

Конвергент ечимлар:

“NIHOL” стендида NIHOL компаниялар гуруҳининг барча ҳамкорлари, ахборот технологиялари соҳасида жаҳонда етакчи ҳисобланувчи: IBM, DELL, Fujitsu Technology, LENOVO, Supermicro, Oracle, Microsoft, Juniper Networks, MikroTik, Cisco, Huawei, ZyXEL, VMWare, Nutanix, Veeam, Avaya, 1С-Битрикс, American Power Conversion (APC), Emerson, Kaspersky, ESET, FireEye, Positive Technologies, Ivanti, Check Point, Fortinet, PaoloAlto, Forcepoint, Trend Micro, Solarwinds ва бошқаларининг, дастурий ва аппарат таъминоти ҳақида профессионал консультацияга эга бўлиш мумкин.

Бундан ташқари, NIHOL компаниялар гуруҳи ICTEXPO кўргазмасида e-Gov доирасидаги ўзининг жорий йирик лойиҳасини тақдим этади:

Кўргазма давомида “NIHOL” стендига ташриф буюрувчилар бошқа бир қатор юқори аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар билан танишиб чиқишлари мумкин. Портфолио таркибидаги лойиҳалар:

“NIHOL” стендида компаниялар гуруҳи фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилади, жумладан:

NIHOL компаниялар гуруҳи кўргазманинг иш кунларидан самарали тарзда фойдаланишни, бир қатор бизнес учрашувлар ўтказишни, ўзининг инновацион ечимлари ва маҳсулотларини фаол равишда рағбатлантириш ва оммалаштиришни, бизнес-ҳамкорлар каторини кенгайтиришни, ва кўргазма якунида – АТ бозори йўналишлари ва таҳлилини ҳисобга олган ҳолда компаниялар гуруҳининг келгуси фаолияти сиёсатига ўзгартиришлар киритишни, DIGITAL UZBEKISTAN форумида, унда NIHOL мутахассислари ҳам иштирок этади, эълон қилинган маҳаллий ва хорижий экспертларнинг фикрини ўрганишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон, Тошкент ш., 100187, Интизор кўчаси-26, NIHOL компаниялар гуруҳи

Телефонлар: (71) 266-58-44, 266-58-45, 266-58-46, 266-58-47, 266-58-48; Факс: (71) 266-58-45; e-mail: info@nihol.uz   сайт: www.nihol.uz




Рўйхатга кайтиш