Телеграм бот «Office Lunch»

Телеграм бот «Office Lunch»

Telegram bot «Office Lunch» имкониятлари:

  • «Office Lunch» - бу, телеграм ботдан фойдаланган ҳолда 1С платформасида ишлаб чиқилган дастур;
  • Ташкилот/офис ҳодимлари Telegram bot орқали менюни кўришлари ва тушликка буюртма беришлари мумкин, бу буюртма бериш жараёнини тез ва қулай қилиш имконини беради;
  • Фойдаланувчи таом сифатини тегишли сервис (маҳсус телеграм бот сўровлар формаси) орқали баҳолаши ва изоҳ қолдириши мумкин, бу тушлик ва ҳизматлар сифатини ошириш имконини беради;
  • Фойдаланувчиларга ҳар ҳафта оҳирида кейинги ҳафта учун тушликка буюртма қилишлари учун автоматик эслатма жўнатиш сервиси мавжуд;
  • Офис ошхонасидан ташқарида тайёрланган озиқ-овқатларга буюртма бериш имконияти кўзда тутилган (турли фастфудга буюртма бериш ва б.қ);
  • Ушбу сервис маҳсулотларни ҳарид қилишни ҳисобга олиш, таомлар ҳисоб китоби ва офис ошхонасидаги бошқа  турли ҳаражатларни ҳисоблаб бериш орқали, ҳар бир ҳодимга кетган ҳаражатларни аниқ ва тез ҳисоблаб бериш имконини беради.
  • Ушбу дастур бухгалтериянинг автоматлаштирилган дастурлари билан интеграцияни созлаш имконини беради (масалан, 1С: Бухгалтерия, 1С: Бухгалтерия ҳисоби ва Маош ва ҳоказо);
  • Telegram bot да регистрациядан ўтгандан сўнг, фойдаланувчи уни ишлатиши мумкин;
  • Ботда регистрациядан ўтиш учун аввал /start тугмаси босилади, ва “Рўйҳатдан ўтиш” тугмаси пайдо бўлади. Сўнгра Telegram bot автоматик режимда 2-3 секунд интервалида керакли саволларни беришни бошлайди. Тўлиқ рўйҳатдан ўтиш жараёни 2-3 дақиқани олади. Рўйҳатдан ўтиш жараёни тугагач офис ҳодимлари/сервис фойдаланувчилари ботнинг барча функцияларидан фойдаланишлари мумкин бўлади;
  • Система ҳар бир  «Office Lunch»  сервисини ишлатувчи офис ҳодимлари/сервис фойдаланувчилари учун буюртма қилинган тушликлар сони ва нарҳлари бўйича автоматик равишда ҳисобот яратади;
  • Буюртмачилар диққатига! Таклиф қилинаётган сервис иҳтиёрий корпоратив овқатланиш нуқаталари/блоклари учун қулайдир, корпоратив овқатланишга кетган ҳаражатлар ҳисобланиши, таомлар сифати ва ҳизматларни  таҳлил қилиниши учун корпоратив овқатланиш ҳаражатларини автоматлаштириб беради.
  • Telegram bot «Office Lunch» фунционали Буюртмачи ҳоҳишига кўра кенгайтирилиши/тўлдирилиши мумкин.

Презентацияни шу ерда кўриш мумкин