Android мобил илова таклиф қилинади

Android мобил илова таклиф қилинади

Андроид дастури мижозлар ва сотувчилар ўртасида янгилик яратиш мақсадида яратилган. Бунда сотувчилар томонидан ўзининг маҳсулотларини мобил дастур орқали мижозларга намойиш қилиши мумкин ва у ердан сотиб олинган маҳсулотни етказиб бериш имконияти мавжуд. Мижозлар эса ўзига маъқул бўлган маҳсулотни танлаб буюртма бериши мумкин.

Яратилган дастур уч томонлама ҳизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. Яъни: мижоз, сотувчи ва етказиб берувчи.

Ушбу дастур турли ҳил сотувчилар учун мўлжалланган, яъни, дўкон, дори-дармон, корхоналар, ишлаб чиқарувчилар, ресторанлар ҳамда енгил тамаддихоналарнинг эгалари фойдаланиши мумкин. Улар бу дастур орқали ўз маҳсулотларини эълон қилиши ва уни етказиб бериши мумкин.

Мижозлар учун ҳам жуда кўплаб қулайликлар яратилган. Улар дастур орқали маҳсулотларини кўриш, уларга берилган таърифлар асосида маълумот олиш, буюртма бериш, янгиликлардан хабардор бўлиш ва бошқа қулайликлардан фойдаланиши мумкин. Сотувчилар учун эса барча мижозлар томонидан берилган буюртмаларни реал вақт ичида хабардор бўлиши, уларга янгиликларни эълон қилиши, реклама бериши ва кўплаб имкониятларидан фойдаланиши мумкин. Бу дастурнинг асосий афзаллиги барча маълумотлар “Реал датабасе -Фиребасе” ва 1C орқали келиб тушади ва бошқарилади.

Презентацияни шу ерда кўриш мумкин