Telegram bot «Check-In/Out System» имкониятлари:
- «Check-In/Out System» - бу, телеграм ботдан фойдаланган ҳолда 1С платформасида ишлаб чиқилган дастур;
- Телеграм бот функционали ҳодимларнинг офисга келиш/кетишларини тўғридан-тўғри мобил телефон орқали фиксация қилиш имконини беради. Бунинг учун ҳодим ботда ўз геолокациясини кўрсатиши етарли;
- Ҳодимнинг офисдан ташқаридаги ҳаракат геолокациясини созлаш ва Телеграм бот билан интеграция қилувчи иш вақтини ҳисоблаш дастурига фиксация қилиш мумкин;
- Шунингдек, Телеграм бот исталган киришни назорат қилиш қурилмаларига уланиш мумкин – киришни бошқариш ва назорат қилиш Тизимига, КБНТ (ингл. Physical Access Control System, PACS) – белгиланган ҳудудда “ўтиш нуқтаси”: эшиклар, дарвозалар ва бошқалар орқали объектларни (одамларни, транспортларни) кириш-чиқишини рўйҳатга олиш ва чеклов қўйиш учун мавжуд техник дастурий-аппаратли назорат қилиш ва бошқариш воситалари жамланмаси;
- Агар ҳодим ишга кеч қолса ёки иш вақти тугамасидан олдин кетадиган бўлса Bot ҳодимдан сабабини сўрайди: иш бўйичами ёки шахсий иш бўйичами. Агар ҳодим шахсий иш бўйича кеч қолса/ишда бўлмаса Бот орқали бошлиқдан руҳсат сўралгани ҳақида сўров тушади. Барча маълумотлар тизмида сақланади.
- Тизим ходимни ой давомида қанча вақт офисда бўлгани ва қанча вақт иш/шахсий иш бўйича офисда бўлмаганини ҳисоблайди. Бундан ташқари, ҳодимнинг иш вақтидан ортиқ қанча вақт ишлаганини ҳам ҳисоблаб беради.
- Ҳодим хақиқатдан ҳам объектда эканлигини тасдиқлаш учун белгиланган Геолокацияни кўрсатиши мумкин;
- Telegram bot да регистрациядан ўтгандан сўнг, фойдаланувчи уни ишлатиши мумкин;
- Ботда регистрациядан ўтиш учун аввал /start тугмаси босилади, ва “Рўйҳатдан ўтиш” тугмаси пайдо бўлади. Сўнгра Telegram bot автоматик режимда 2-3 секунд интервалида керакли саволларни беришни бошлайди. Тўлиқ рўйҳатдан ўтиш жараёни 2-3 дақиқани олади. Рўйҳатдан ўтиш жараёни тугагач офис ҳодимлари/сервис фойдаланувчилари ботнинг барча функцияларидан фойдаланишлари мумкин бўлади;
- Telegram bot « Check-In/Out System » фунционали Буюртмачи ҳоҳишига кўра кенгайтирилиши/тўлдирилиши мумкин.