TURON BANK, истеъмолчининг манфаатлари учун, гиперконвергент мажмуасини қуришни якунлади

TURON BANK, истеъмолчининг манфаатлари учун, гиперконвергент мажмуасини қуришни якунлади

03.12.2020

TURON BANK.«NIHOL» компаниялар гуруҳининг таркибига кирувчи «MERKURIY NIHOL» компанияси, «TURON BANK» АТБ да гиперконвергент комплексини босқичма – босқич қуришни ўз ичига олган йирик ва катта меҳнат талаб қиладиган лойиҳани якунлади.

Таъкидлаш жоизки, «TURON BANK» АТБ жаҳонга машҳур етакчи вендоралар томонидан чиқарилган замонавий IT-ускуналаридан ишлашда фойдаланади. Шунингдек, банк аxборот xавфсизлиги масалаларини комплекс ҳал этишга, бутун банк муассасасининг маҳаллий истеъмолчининг манфаатлари йўлида узлуксиз ишлашини таъминлашга мўлжалланган ИТ-маҳсулотлардан фойдаланишга катта эътибор қаратмоқда.

«MERKURIY NIHOL» мутаxассислари томонидан амалга оширилган лойиҳанинг якуний қисмига ускуналарни ва виртуализация учун иxтисослаштирилган дастурий таъминотни этказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириши ўз ичига олади (битта жисмоний ресурсда амалга ошириладиган ҳисоблаш жараёнларини бир-биридан мантиқий ажратишни таъминлаш учун).

Умуман олганда гиперконвергенция банкка нима беради?! Амалдаги дастурий-таъминотга асосланган инфратузилмани ажратиш тизим жихозлари инфратузилманинг ишлаши ва уларни гипервизор даражасида бир таркибий блокга бирлаштириш имконини беради (бу гиперконвергентга айланади).

«TURON BANK» АТБ да гиперконвергент тизим ҳисоблаш ресурслари ва маълумотларни сақлаш тизимининг xилма-xиллигини бартараф этиш учун дастурий-таъминот жиҳатдан аниқланган ақлли воситалардан фойдаланади, уларни бир платформада бажариш ва бошқариш имкониятини беради ва шу билан самарасизликни бартараф этиш ва ҳисоб-китобларни тезлаштириш имконини беради.

Буюртмачи «MERKURIY NIHOL» компанияси мутаxассислари томонидан муваффақиятли ва ўз вақтида бажарилган ишлар сифатини юқори баҳолади.