Танишинг, NIHOL. Инновацияларни жорий этиш борасида ўзбек тажрибаси

Танишинг, NIHOL. Инновацияларни жорий этиш борасида ўзбек тажрибаси

04.05.2021

NiholNIHOL ўзбек тилида ўсаётган маъносини беради. Ўзбекистон бозорида 1989 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган профессионаллар жамоаси шундай номланади. Бугунги кунга келиб бу жамоа мураккаб IT-лойиҳа ва ҳукуматни рақамлаштириш борасида улкан тажрибага эга бўлишди.

Уларнинг ҳар бир янги ишланмалари ўзига ҳос қизиқарли. Биз улардан бирига тўхталамиз, бенуқсон лойиҳа – Ўзбекистондаги илк рақамли банк - «Anor Bank». Бу лойиҳа банкнинг улкан жамоаси IT-мутахассислари, дастурчилар, муҳандислар ва техник экспертлари томонидан ҳаётга татбиқ қилинди. Шубҳасиз, улар ичида NIHOL нинг вакилари ҳам бор эди.

Бугунги суҳбатдошимиз NIHOL муассилар кенгаши гуруҳининг раиси, NIHOL-KOMTEX компанияси директори Фазлидин Абдуллаевич Мирзаев. Ундан ушбу лойиҳанинг афзаллик томонлари, унда NIHOLнинг вазифаси нималардан иборат бўлганини сўрадик:

Бенуқсон ва афзаллиги шундаки, Ўзбекистоннинг илк рақамли банки учун ишончли ва пухта ҳимояланган IT-инфраструктура йўқ жойдан барпо қилинди. Бизнинг асосий вазифамиз қудратли ва замонавий ҳамда юқори сифатли маълумотларни қайта ишлайдиган марказ қуришимиз лозим эди. Бу марказ энг замонавий рақамли банкнинг барча талабларига жавоб бериши, истеъмолчилар кенг кўламда ва аъло даражада хизмат кўрсатиши шарт эди.

Шу сабабдан бу марказни барпо этиш ва буюртмачининг олдимизга қўйган вазифасини уддалаш учун энг қулай ва тўғри инновацион қарорга келишимиз зарур эди.

Ишни мураккаблаштирадиган яна бир жиҳати, бу жараёнлар пандемия туфайли жорий қилинган карантин пайтига тўғри келиб қолди, мутахассиларимиз ёлғиз ишлашга мажбур бўлишди. Аммо айтишим керакки, жамоанинг маъсулияти ва тиним билмай тер тўккани боис, гарчи мураккаб лойиҳа эканига қарамасдан уни бир неча ойда, яъни ўз муддатида ишлаб чиқаришга татбиқ қила олдик. Бугунги кунда буюртмачи бизнинг IT-инфраструктурамиздан тўлақонли равишда фойдаланмоқда.

– Карантин туфайли юзага келган мураккаб шароитда иш қай тартибда ташкил этилди?

Марказни барпо этшда мутахассисларимиз буюртмачининг IT-жамоаси билан ҳамкорликда иш олиб боришди. Шу билан биргаликда зарур ҳолатларда видеоконфепенция орқали керакли экспертлардан ҳам маслаҳатлар олишди. Бу ўзбекистонлик ва россиялик экспертлар ҳам эди. Шунингдек, Германия, Грузия, АҚШ, Исроил давлатлари экспертлари тажрибасидан ҳам унумли фойдаланилди. Синов майдони ташкил этилди, ҳар бир дастур созланиш ва ишга туширишдан олдин тестдан ўтказилди. Ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда ҳар бир босқич синовдан ўтказилди. Бу борадаги тажрибалар ишга солинди.

Ишонч билан таъкидлаш мумкинки, бу дастур бугунги кунда маҳаллий банклар соҳасида амал қилаётган IT-лойиҳалардан асло қолишмайди.

– Сиз гиперконвергентли инфраструктура ҳақида тўхталиб ўтдингиз. Бундай қарорга келишнинг афзалликлари ҳақида батафсил айтиб бера оласизми?

Гиперконвергентли инфраструктура рақамли банкнинг IT- майдони узлуксиз, юқори тезлик ва мукаммал эгилувчанлик билан ишлай олишини таъминлайди. Майдон жуда кўп сонли маълумотларни Intel дастури асосида қабул қилиб Nutanix базасида сақлаб ва қайта ишлай олади. Бу ерда сўз жуда катта маълумотлар хусусида боряпти. Натижада, веб-масштабли технология асосида эгилувчан гиперконвергентли инфраструктура яратилади, у эса бизнес жараёнларни рақамли трансформация қилиш имконини беради.

Банк хизматлари учун мўлжалланган майдон ишончли фукциялилик ва юқори тайёргарликни таъминлаши шарт. Бундай имкониятларга эга бўлиши учун, дастур жуда ишончли, эгилувчан очиқ, ва индивидуал созлаш имконини бериши лозим.

«Anor Bank» томонидан қўйилган топшириқни бажаришда модуль структураси ва хизматлар кўлами эътиборга олинди. Чунки, рақамли банклар хизматларини амалга оширишга мўлжалланган иловалар одига қўйилган вазифани бажаришда жуда маъсулиятли бўлиши лозим. Сезувчанлик ва бошқа омиллар топшириқ бажарилишини секинлаштириши мумкин. Бу иш юкламаларини гиперконвергентли инфраструктурага ўтказиш эса молиявий хизматлар кўрсатадиган муассасага сезиларли тарзда устунлик беради.

Гиперконвергентли воситалардан фойдаланишда замонавий серверлар ичидан энг ишончлисини танлаш муҳим аҳамиятга эга. Яъни, банк фаолиятининг узлуксиз ва бенуқсон ишлашига кафолат бера оладиган. Шу сабабдан лойиҳа доирасида юқоридаги технологияни ўрнатишда барча тарафи пухта ўрганиб чиқилди. Датурлаш мобайнида энг замонавий ва машҳур ишлаб чиқарувчилар процессорлари, хотираси ва маълумотларни сақлашда ўта юқори тезликка эга модуллар танланди. Бу келажакда иш юкламаларини яшин тезлигида ва ишончли бажарилишини таъминлайди.

Шуни қўшимча қилмоқчиманки, эса буюртмачи билан ҳамфикрликда маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш тизими сифатида Check Point компаниясининг маҳсулоти танланди. Бу копмания ўз соҳасида дунёдаги етакчилардан бири ҳисобланади. Бу дастур эса комплект маълумотлар хавфсизлигини таъминлайди, яъни, локал ва рақамли тизимдан тортиб, ходимнниг мобиль қурилмасини ҳам.

– IT-эксперти сифатида шахсий фикрингиз, бу ажойиб инфраструктуранинг татбиқ қилиниши буюртмачига қандай афзаллик беради? Унинг банк тизими кун давомида узлуксиз ишлашини таъминлаши маълум, шундай бўлса-да, барибир бошқа тизимлардан афзаллиги нима, агар у бор бўлса?

Бу саволга қисқа жавоб бераман. Иновацион IT-инфраструктурасининг татбиқ этилишининг афзал томони, технология нуқтаи-назаридан олиб қараладиган бўлса, буюртмачига ўз мижозларига дунёдаги етакчи банклар каби юқори хизмат кўрсатиш имконини беради. Ва бозордаги рақобатбардошлик хусусиятини оширади. Бундай қарорга келишдан олдин, технологиянинг қуввати ва истиқболини ҳам ҳисобга олиш зарур. Айниқса иш кўлами жуда катта ва кўплаб жараёнларни қисқа фурсатда амалга ошириши керак бўладиган муассасаларда бу жуда муҳим.

– Фазлидин Абдуллаевич, мазмунли суҳбат учун раҳмат. Умид қиламан ҳали яна улкан ва қизиқарли лойиҳалар борасида суҳбатлашамиз.

Manba PLOV.PRESS


Cўнгги янгиликлар

Буни баҳам кўринг

Teglar: