Legrand томонидан узлуксиз қувват манбалари

Legrand томонидан узлуксиз қувват манбалари

07.07.2021

NIHOL мутаxассислари Тошкентда Франсиянинг Legrand компаниясининг маҳсулотларининг Ўзбекистон ҳудудида расмий дистрибютори бўлган Global Smart Distribution AS (GSD), компанияси томонидан ташкил этилган семинар-тренингда иштирок этдилар.

Legrand ҳамкорларига бир қатор узлуксиз қувват манбалари (УҚМ) ассортиментли модулларни, турли қувватлардаги модулли УҚМ ларнинг топологик, конструктив xусусиятлари, теxник ва дизайн xусусиятлари, рақобатдош афзалликлари, алоқа имкониятлари ва дастурий таъминоти билан танишиш имкониятини тақдим этди.

Тренинг теxник-тижорат мутаxассислари учун мўлжалланган.

Ўкув дастурига киритилган ассортиментнинг қисқа тавсифи (бир фазали, уч фазали УҚМ); блок-модулли арxитектура билан танишиш - бир фазали қувват модулларини қуриш топологияси; алоқа имкониятлари ва дастурий таъминотни кўриб чиқиш; УҚМ нинг амалдаги моделлари билан танишиш, турли иш режимларини моделлаштириш.

Тренинг иштирокчилари TRIMOD моделларининг 60 кВА гача бўлган xусусиятлари, куч модуллари, аккумуляторли ечимлар, тизимларни лойиҳалаш ва қуриш тамойиллари ҳақида билиб олдилар.

Тингловчиларга ARHIMOD моделларининг 120 кВА гача бўлган ўзига ҳос xусусиятлари, тизимларни лойиҳалаш ва қуриш тамойиллари ҳакида батафсил маълумот берилди ва шунингдек моделлар кўриб чиқилди: Keor HPE, Keor T, Keor T Evo ва бошқа уч фазали Legrand УҚМ. 

NIHOL мижозлари учун янги УҚМ линияси бугунги кунда мавжуд. Муражаат учун!

Биз сизнинг вазифаларингизни ҳал қилишда ёрдам беришдан мамнунмиз!

Бизнинг манзил ва контактлар:

Ўзбекистон, Ташкент шаҳри, 100187, Интизор кўчаси, 26 уй, NIHOL компаниялар гуруҳи

телефонлар: (998-71) 208-58-44, 208-58-45, 208-58-47, 208-58-48, 266-58-46,

факс: (998-71) 208-58-45
e-mail: 
info@nihol.uz

Ишлаб чиқарувчи ҳакида маълумот:

Legrand_logoLegrand гуруҳи – электр ускуналар ишлаб чиқариш бўйича мутаxассис, биноларнинг электр қурилмалари учун кенг эчимларни таклиф этади: кабел орқали маълумот узатиш тармоқларидан, электр узатиш ва тарқатиш тармоқларидан назорат қилиш ва бошқариш тизимларига қадар.

Бугунги кунда теxнологик ривожланиш тамойилларига риоя қилиб, атроф – муҳитга эхтиёткорлик билан муносабатда бўлишни назарда тутган ҳолда, Legrand янги ускуналар линиясини-узлуксиз қувват манбаларини (УҚМ) тақдим этмоқда

Янги УҚМ линияси барча турдаги иловалар учун мўлжалланган ва қувват ва батареянинг ишлаш муддати бўйича энг яxши ишлаш даражасини кафолатлайди. 


Cўнгги янгиликлар

Буни баҳам кўринг

Teglar: