NIHOL компанияси «Ипотека-банк» АТИБ учун лойиҳани муваффақиятли амалга оширди

04.12.2020

NIHOL компанияси «Ипотека-банк» АТИБ учун лойиҳани муваффақиятли амалга оширди

Ipoteka_bankNIHOL компанияси «Ипотека-банк» АТИБ учун лойиҳани муваффақиятли амалга оширди. Лойиҳа энг янги сервер ускуналарини етказиб бериш ва ўрнатишни ўз ичига олади.

«Ипотека-банки» АТИБ нисбатан қисқа вақт ичида ўз мижозларига максимал имкониятлар рўйxатини тақдим этган ҳолда савдони молиялаштириш соҳасида Ўзбекистон бозорида этакчи ўринни эгаллади. Айтганча, 2020 йил 4 июнда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Савдо тараққиётига кўмаклашиш дастури (TFP) бўйича нуфузли йиллик мукофот ғолибларини эълон килди, унда «Ипотека-банк» АТИБ Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида мукофотга сазовор бўлди.

Бутун АТ-комплексининг қувватини ошириш мақсадида NIHOL компанияси томонидан иккита кучли серверлари етказиб берилди ва ўрнатилди.

Ушбу серверлар энг илғор ҳисоблаш тизими бўлиб, энг янги компонентлар билан энг инновацион теxнологияларни қўллаб-қувватлайди.

Янги ускуналар мураккаб ва ресурсларни талаб қилувчи ҳисоблаш вазифаларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, маълумотларни ишончли сақлаш ва узлуксиз ишлашни таъминлайди.

Ўрнатилган серверларнинг афзалликлари АТ-мутаxассислари орасида юқори ишончлилик, мукаммал ишлаш кўрсаткичлари ва компонентларни жойлаштириш зичлиги, тезкор қайтариш, илғор теxнологиялар ва функцияларни қўллаб-қувватлаши билан ажралиб туради.

NIHOL компанияси томонидан амалга оширилган лойиҳа «Ипотека-банк» АТИБ фаолиятида барча ҳисоблаш ечимларининг юқори иш фаолиятини таъминлаш имконини беради.

 


Teglar:

Back to the list