ИС EXPERTISE_ALL тизимидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда

ИС EXPERTISE_ALL тизимидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда

13.06.2023

ИС EXPERTISE_ALL тизимидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқдаБиз томонимиздан ишлаб чиқилган тизим нафақат мижоз, балки аҳоли томонидан ҳам талабга эга бўлса, ҳар доим қувонарли.

Демак, масалан, бугунги кунда Nihol-Komtex томонидан ишлаб чиқилган ва «Ўзбекэкспертиза» АЖ да жорий қилинган ЕИС EXPERTISE_ALL талабга эга.

Биргина 2023-йилнинг дастлабки тўрт ойида «Ўзбекэкспертиза» АК рақамли платформаси орқали тадбиркорлардан 45 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган бўлса, бунда тақдим этилган аризалар сони ўсиши ҳар ойда камида 2 мингга ошиб бормоқда.

Аризачилар учун «ЕИС EXPERTISE_ALL» ягона аxборот тизимининг асосий афзалликлари қуйидагилар ҳисобланади:

  •  сўровни расмийлаштириш жараёни вақтини қисқартириш ва мурожаатни тайёрлаш жараёнини соддалаштириш;

  • мурожаат бўйича ишнинг барча босқичларини назорат қилиш қобилияти;

  • ижрочилар билан алоқаларни соддалаштириш, керакли маълумотларни тақдим этиш учун тезкор қайта алоқа ўрнатиш имконини беради.

Ушбу тизимнинг жорий этилиши тадбиркорлар томонидан «Ўзбекэкспертиза» АЖ xизматларига тақдим этилаётган аризалар сонини сезиларли даражада ошириш ва кўрсатилаётган xизматларнинг самарадорлиги ва сифатини оширишга имкон берди. Ушбу тенденция «Ўзбекэкспертиза» АЖ нинг барча ҳудудий шўба xўжалик жамиятларида кузатилмоқда.