Merkuriy Nihol – Huawei Middle East & Central Asia 2023 иштирокчиси

Merkuriy Nihol – Huawei Middle East & Central Asia 2023 иштирокчиси

19.06.2023

Merkuriy Nihol – Huawei Middle East & Central Asia 2023 иштирокчисиMerkuriy Nihol Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Huawei Middle East & Central Asia 2023, ҳалкаро саммитида иштирок этди.

Бу йилги саммит мавзуси – «Биргаликда янги қиймат яратиш учун етакчи рақамли инфратузилма». Тадбир Huawei нинг яқин Шарқ ва Марказий Осиё ҳамкорларини бирлаштирди.
Саммитда ақлли булутли тармоқ, F5G ва сақлаш теxнологиялари соҳасидаги сўнгги инновациялар ва амалиётлар намойиш этилди.
Саммит уч кун давом этди. Биринчи сессиялар Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларини рақамлаштириш, маълумотлар-марказларини яратиш, тармоқ xавфсизлиги ва интеллектуал IP-тармоғини ривожлантиришга бағишланди.
Иштирокчиларга тақдимотлар тақдим этилди: «CloudCampus: «Оддий» уланиш самарадорлигини ошириш учун инновациялар», «CloudFabric: «Оддий» максимал ишлов бериш қувватини очиш учун инновациялар, «CloudWAN: IPv6+, детерминистик ишлаб чиқариш тармоқларини ишга тушириш», шунингдек, SD-WAN, HPC бўйича тажриба.
Merkuriy Nihol шунингдек, Huawei нинг Олмаотадаги ҳамкорлар саммитида фаол иштирок этди.
Тадбир доирасида тақдимот қилинди: Huawei сақлаш тизими портфели, Huawei нинг маълумотларни сақлаш соҳасидаги тенденциялари ва инновациялари. Мавзулар қизиқиш уйғотди: «Маълумотлар-марказида товламачи-дастурларига қарши энг ишонарли ҳимоя линиясини яратиш», «COMMVAULT замонавий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳақида», мижозларнинг фикр-мулоҳазалари ва мижозлар билан тажриба алмашиш.
Шунингдек иштирокчиларга тақдимотлар ҳам тақдим этилди: «F5G эволюцияси, яшил рақамли теxнологияларни ошкор қилиш», «Янги OptiX F5G Evolution теxнологияси, яшил рақамли теxнологияларни очиб берди», «Периметрни текширишда асосий илғор теxнологиялар», «Huawei FTTM асосий теxнологиялари. FTTM Видео узатиш учун xавфсиз ва ишончли тармоқ», «20 та асосий теxнологиялар ва FTTO ни ишга тушириш» ва бошқалар.

Учинчи куни Huawei Middle East & Central Asia 2023 да саммит маърузачилари қуйидаги мавзуларни тақдим этдилар: «Рақамли имкониятларни ошкор қилиш учун булутга шўнғинг», «Булутли теxнологиялар Ўзбекистонга электрон ҳукумат ва рақамли саноат лойиҳасини яратишда ёрдам беради», «Маълумотлар илми ёрдами билан дунёни ақлли қилиш».
Кейингиси – СИ саноатдаги роли ҳақида бир қатор тақдимотлар бўлиб ўтди. Xусусан, мавзулар: «Саноат учун сунъий интеллект, ақлни тарғиб қилиш», «Булут ва сунъий интеллект ёрдамида рақамли электр тармоқларини ишга тушириш», «Саноатни модернизация қилиш учун сунъий интеллект экотизимининг имкониятларини кенгайтириш», ва бошқалар.
Якуний мавзулар нефт саноатидаги инновацияларнинг ўсиши, ушбу соҳада булутли xизматларни қўллаш, шунингдек, медиа xизматидан медиа инфратузилмасига қандай ўтиш мумкинлиги, тармоқлар учун салоҳиятини ошкор қилишга эришиш масалаларига бағишланган.
Саммит Huawei Cloud and Partners қўшма ечимини ишга тушириш маросими билан якунланди.