Juniper маҳсулотлари тақдимоти

Juniper маҳсулотлари тақдимоти

19.06.2023

Juniper NIHOL ўз мижозларига Juniper компаниясининг АТ ечимлари ва маҳсулотларини таклиф этади.

Шу муносабат билан NIHOL мутаxассислари Techbridge дистрибьютери ва Juniper компанияси томонидан Ўзбекистон АТ - етакчилари учун ташкил этилган, "Juniper day Uzbekistan" тадбирида қизиқиш билан иштирок этишди. NIHOL

Вендор ҳамкорларга Juniper нинг глобал стратегияси, фойдаланувчи тажрибасига асосланган тармоқларни қуриш ҳақида, автоматлаштиришда сунъий интеллектнинг роли ҳақида ва шунингдек вендорнинг иши ҳакида гапириб берди.

Дастур тақдимот билан очилди: «Experience first Networking», кейингиси – «AIOps: сунъий интеллект ёрдами билан АТ трансформацияси». Бундан кейин иштирокчилар Juniper нинг xизмат кўрсатиш имкониятлари, замонавий МҚМ тармоқ инфратузилмасини қуриш тамойиллари билан танишдилар. Алоқа операторлари тармоқларида xизмат кўрсатиш сифати ва фойдаланувчи тажрибасини қандай таъминлашни, Juniper Apstra ёрдамида МҚМ IP фабрикаси бошқарувини қандай созлаш кераклиги ҳақида билиб олишди.

Маърузачилар, шунингдек, SD-WAN Juniper Networks тормоқларининг янги авлоди ва Core/Edge/Metro тармоқлари учун Juniper Networks роутерлари ҳақида маълумот тақдим этишди.

Тадбирда олинган маълумотлар NIHOL га Juniper ечимларига қизиққан мижозлар билан ишлашни янгилаш имконини беради.