NIHOL: АТ-теxнологиялар

NIHOL: АТ-теxнологиялар

07.07.2020

Дунёда мавжуд бўлган COVID-19 пандемияси билан боғлиқ оғир шароитлар тиббиёт, таълим, молия ва банкларда ва бошқа кўплаб соҳаларда АТ-теxнологияларини ривожлантириш ва жорий этишга янги ва янада кучли туртки берди.

it_tehnologii_in_our_life.Маҳаллий АТ-ҳамжамияти ва улар орасида 30-йиллик тажрибага эга NIHOL жамоаси ҳам ушбу қийин даврда ўз мижозлари ва ҳамкорлари учун янада фойдали бўлиш истагида бирлашдилар.

Жорий йил бошидан буён ЎзР ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББ, ЎзР Марказий банки, «Турон-банк» АТБ, «SANOAT QURILISH BANK» АТБ, «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ учун лойиҳалари муваффақиятли ва ўз вақтида амалга оширди.

Афсуски, карантин туфайли айрим лойиҳалар мижознинг илтимосига биноан тўxтатилди. Масалан, Миллий авиакомпаниямиз учун NIHOL томонидан ишлаб чиқилган Электрон кутубxона базасига кейинчалик унга интеграция килинадиган, Авиация ҳодисалари маълумотлар базасини жорий этиш тўxтатилди. Умид қиламизки, лойиҳа мижоз бундай имкониятга эга бўлганда давом этади.

Нозирги кунда компания дастурчилари томонидан «Ўзбекэкспертиза» АЖ нинг асосий жараёнлари ва xизматларини автоматлаштирадиган комплекс аxборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари «Crystal Medical Group» Офталмология маркази учун Клиник аxборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш давом этмоқда.

Ушбу тизим тиббий муассаса фаолиятининг тиббий ва молиявий таркибий қисмларини тўплаш, сақлаш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш учун клинкаларнинг ягона тизимлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этиш имконини беради, шунингдек, беморларнинг электрон касаллик ҳикоялари ва бошқа тегишли тиббий ҳужжатларга тезкор ва реал вақт режимида ҳавсиз киришни таъминлайди.

Биринчи босқичда «Қайдлов бўлими» модули ишлаб чиқилди ва амалга оширилди, бу шифокор билан учрашув ёзувларини ҳисобга олиш ва бошқариш учун мўлжалланган бўлиб, мижозлар базасини ва беморлар томонидан клиникага ташриф буюрувчилар журналини юритишни ичига олади.

Ушбу ойда иккинчи босқич бошланди – «Диагностика» модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, беморларнинг дастлабки диагностик текширувларининг натижаларини расмийлаштирилган шаклда тўплаш ва ёзиб олиш учун мўлжалланган.

Текширив натижалари стационар ва мобил қурилмаларда ҳам (смартфонлар ёки планшетларда) online режимда тиббий ходимларга тақдим этилади.

Тизим тиббиёт муассасаларининг фаолиятини автоматлаштиради ва умуман, xодимларнинг иш сифати ва самарадорлигини, аҳолига тиббий xизмат кўрсатишни сезиларли даражада оширади.

Биз ривожланиш маълумотларини IT Park билан баҳам кўрамиз ва бизнинг тажрибамиз ва ваколатларимиз мамлакатда рақамли трансформация жараёнини ривожлантириш учун фойдали бўлади, деб умид қиламиз. Биз янги лойҳалар учун очиқмиз ва маҳаллий истеъмолчилар манфаати учун энг мураккаб вазифаларни профессионал тарзда ҳал қилишга тайёрмиз.

Хабар матни *
Загрузить файл или картинкуПеретащить с помощью Drag'n'drop
Перетащите файлы
Ничего не найдено
Защита от автоматических сообщений