Сиз ISO стандартларини қўлга киритишни истайсизми? Унда NIHOL тақдим этаётган инновацион ечимлардан фойдаланинг!

Сиз ISO стандартларини қўлга киритишни истайсизми? Унда NIHOL тақдим этаётган инновацион ечимлардан фойдаланинг!

12.11.2018

Фикрлашни сифатли ва самарали бошқарувга ўзгартириш. Бугунги кунда бу нафақат замонавий тренд, балки зарурий ва қолаверса, замонавий бизнеснинг муҳим компоненти ҳисобланади.

NIHOL компаниялар гуруҳида мунтазам равишда бизнеснинг ривожланиш кўрсаткичлари, компаниялар ривожланиш стратегиясининг амалга оширилиши таҳлил қилинади. Маркетинг дастури ахборот ва коммуникация технологиялари бозорини ривожлантириш тенденциялари, ҳамда инновацияларни ривожлантириш истиқболлари асосида тартибга солинади. Компаниялар гуруҳининг фаолияти сифати доимий равишда назорат қилиниб турилади. Шу мақсадда турли хил яхши ном қозонган усуллар қўлланилади, янги тенденциялар ўрганилади, янгиланган талаблар ва стандартлар, шу жумладан, ҳалқаро стандартлардан фойдаланилади.

NIHOL дастурий таъминотни яратишда менеджментнинг халқаро стандартларидан фойдалангани ва амалда қўллагани сабабли, NIHOL жамоаси Тошкентда “ISO 9001:2015, ISO 14001:2015, ISO 22000:2018 ва ISO 45001:2018 ислоҳотлар. Сертификациялаш учун стандартлардан бизнесни бошқариш учун мўлжалланган стандартларга” мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференцияда катта қизиқиш билан иштирок этди..

NIHOL компаниялар гуруҳининг раҳбарлари ва етакчи менеджер-экспертлари бир қатор ISO (Халқаро стандартлаштириш ташкилоти) стандартларидаги замонавий бошқарув воситалари ва сўнги талаблар ҳақидаги маълумотлар ва презентациялар билан, дунёдаги машҳур компаниялар ва брендлар томонидан яратилган бизнес-стратегия, менеджмент-хавфи наъмуналари билан катта қизиқиш билан танишишди, бизнесни ривожлантириш режалари ва стратегияларини қуриш учун асос сифатида олинган ички ва ташқи бизнес-муҳитлар ва уларни аниқлаш бўйича мастер-классларда иштирок этишди. Рақобатчилар ва соҳаларни таҳлил қилиш усулларини танлаш, бизнес самарадорлиги ва сифатини таҳлил қилишнинг бир неча турлари, PKI (фаолият самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари) тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш бўйича, спикерларнинг алоҳида тавсияларига катта эътибор қаратишди.

Бизнес мақсадларни, шу жумладан, сифатли мақсадларни аниқлаш, бизнесни ривожлантиришнинг стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш, таҳдидларни таҳлил қилиш ҳамда прогнозлаш, ва шу каби менеджментнинг бошқа воситалари замонавий бизнесга ўз йўналишига эга бўлишга ва бизнес-муваффақият сари илғам қадам ташлашга ёрдам беради.

Конференцияда олинган маълумотларни таҳлил қилгач, ISO халқаро стандартларининг янги версияларида ўз аксини топган, бизнес бошқаруви воситаларини қўллашда энг яхши жаҳон амалиётларининг тақдим этилишида, NIHOL компаниясининг экспертлари NIHOL томонидан яратилган инновацион ечимларнинг маҳаллий корхоналар, ташкилотлар ва бизнес тузилмалар учун долзарблигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Мисол учун, “NIHOL-KOMTEX” компанияси e-gov лойиҳалар ва ташкилотлар ERP-тизимининг интеграцион ечимларини жойлаштириш учун ягона инновацион ечим таклиф этади. Ушбу ечим, исталган фаолият турлари учун маълумотлар ва жараёнлар умумий моделини амалга оширувчи, ихтисослашган интеграцияланган дастурий таъминот тўплами орқали ташкилот ресурсларини узлуксиз мувозанатда сақлашга ва оптималлаштиришга қаратилган.

NIHOL экспертларининг таъкидлашларича, интеграцион платформа ташкилотларнинг барча таркибий тузилмаларида ягона ахборот маконини яратиш учун мўлжалланган бўлиб, у маълумотларни бирлаштириш, уларни тақдим этиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек маълумот намойиш қилиш форматларининг тўлиқлиги, ишончлилиги ва қулайлиги ҳисобига зарурий жараёнларни босқичма-босқич модернизация қилиш ва бошқарув ечимларини қабул қилиш сифатини оширишни таъминлайди. (батафсил маълумот учун қуюжаги ҳаволага босинг: http://nihol.uz/news/integracionnaya-platforma-dlya-erp-sistem/).

Бундан ташқари, “NIHOL-KOMTEX” барча манфаатдор ҳамда қизиқиши бор ташкилот ва корхоналарга, ISO 9001 халқаро стандарти талабларига асосланган, Сифат менеджменти тизимининг қуюдаги корпоратив воситаларини яратиш ва амалга ошириш бўйича хизматларини таклиф этади:

  • Норматив-технологик ва ахборот-таҳлилий ҳужжатларнинг Электрон маълумотлар базаси (ёки е-Кутубхона) – Сифат менеджменти тизимининг, жараён давомидаги ёндашувга қараб корхона фаолиятининг самарадорлигини тартибга солувчи ва ўзида акс эттирувчи, ҳужжатларни чоп этиш ва бошқариш қисмининг воситасидир.

Қуюдаги ҳаволага орқали е-Кутубхона ҳақида қисқача маълумот олиш мумкин:

http://nihol.uz/solutions/library_tech_doc/

  • Корхонада хатарларнинг Автоматлаштирилган бошқарув тизими (бундан буён матнда ХАБТ).

ХАБТнинг жорий қилиниши билан, корхонада хатарларни бошқариш, тахминий хавф даражалари ва уларни камайтириш ёки пасайтириш бўйича амалиётда тадбиқ этилаётган чора-тадбирлар ўртасида ошкора мувозанат даражасига кўчирилиши кутилмоқда.

ХАБТни яратиш ва амалга оширишнинг асосий мақсади бу – маъсул шахсларни, фаолиятнинг барча соҳаларида, нафақат бизнесга бевосита, балки билвосита таъсир кўрсатувчиларида ҳам бошқарув ечимларини қабул қилишда ёрдам бериш учун асосий омиллар гуруҳи (ёки оғишлар) бўйича хатарларнинг жорий даражаларига эга қиёсий мониторинг билан таъминлаш ҳисобланади.

NIHOL мутахассислари жамоаси ташкилотлар, корхоналар ва бизнес-тузилмалар томонидан инновацион ечимларни жорий қилиш бўйича таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

Ўзбекистон, Ташкент ш., 100187, Интизор кўч., 26, NIHOL компаниялар гуруҳи.

Телефонлар: (71) 266-58-44, 266-58-45, 266-58-46, 266-58-47, 266-58-48; Факс: (71) 266-58-45; e-mail: info@nihol.uz