«Кадрлар» намунавий ахборот тизими

Telegram Bot
Телеграм бот-помощник от компании Nihol
(Бета-версия)

«Кадрлар» намунавий ахборот тизими

Мақсади: "Кадрлар" НАТ Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ходимларини бошқаришнинг намунавий ахборот тизими бўлиб, мамлакат давлат органларининг кадрлар хизматлари томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган. Тизим ходимларни бошқаришдаги кўп меҳнат талаб қиладиган вазифаларни автоматлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг кадрлар масалалари бўйича ягона идоралараро ва идора ичидаги ахборот маконини шакллантириш учун платформа яратишни таъминлашга хизмат қилади.

"Кадрлар" НАТ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013-йил 27-июндаги 1989-сонли Қарорига ҳамда 2013-2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш бўйича комплекс дастурни амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг баённомаси қарорини бажариш мақсадида давлат буюртмаси лойиҳаларини амалга ошириш доирасида амалга оширилмоқда.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг (2016-йил 22-февралдан – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги) меҳнат соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва норматив-ҳуқуқий тартибга солишдаги аҳамиятини, шунингдек, бандликка самарали кўмаклашиш ҳамда бошқарув қарорларини мувофиқлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, ушбу вазирлик "Кадрлар" НАТ ни синовдан ўтказиш ва жорий этишнинг асосий объекти этиб белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, "Кадрлар" НАТ ни ишлаб чиқишда Меҳнат вазирлигининг вазифаларини ягона ахборот маконида янада максимал даражада интеграция қилиш учун платформа яратилди:

  • тизимда турли устувор вазифаларни автоматлаштириш ҳамда уларнинг маълумотларини кадрлар масалалари бўйича Миллий идоралараро ахборот маконининг портал ечимига интеграция қилиш имконияти яратилган;
  • меҳнат дафтарчаси ёзувларини шакллантириш жараёнини автоматлаштириш бўйича "Кадрлар" НАТ га киритилган ечимлар келгусида Электрон меҳнат дафтарчасини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

"Кадрлар" НАТ — Ўзбекистонда ҳам барча давлат органларининг кадрлар хизматлари учун идора ичидаги йечимларни, ҳам уларни кадрлар масалалари бўйича ягона Миллий идоралараро ахборот маконига бирлаштирувчи интеграцион ечимни амалга оширган биринчи тизимдир. Мазкур тизимдан мамлакатдаги барча давлат корхоналари фойдаланиши режалаштирилган.