NIHOL: ЎзРес Марказий банкига SWIFT серверлари учун Microsoft Windows Server ДТ етказиб бериш.

NIHOL: ЎзРес Марказий банкига SWIFT серверлари учун Microsoft Windows Server ДТ етказиб бериш.

NIHOL компанияси ЎзРес МБ SWIFT серверлари учун Microsoft Windows Server дастурий таъминотини етказиб берди.

NIHOL компанияси томонидан, операцион тизимларни янгилаш мақсадида Microsoft компаниясининг дастурий таъминотини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига етказиб беришни ўз ичига олувчи лойиҳани муавфақиятли амалга оширди. Қисқача қилиб айтганда, SWIFT серверлари учун Microsoft Windows Server дастурий маҳсулоти етказиб берилди.

Ушбу дастурий таъминот маҳсулоти бутун дунедаги IT-бозорида машҳур, чунки у истеъмолчилар учун энг оптимал ечим ҳисобланади. Ишончлилик, функционаллик, самарадорлик ва янгилаб туриш имкониятини берувчи барча талабларга жавоб берадиган сервер операцион тизими ҳисобланади.

Microsoft Windows Server афзалликлари орасида техник мутахассислар, хавфсизликнинг юқори кўрсаткичларини таъминловчи, каталоглар хизмати, тармоқнинг марказдан унинг чегараларигача қамраб олиш каби хусусиятларини алоҳида таъкидлашмоқда. Шу билан бирга, битта қурилмада индивидуал фойдаланувчилар ҳуқуқларини ажратиш таъминланади.

Шунингдек, мутахассислар файл хизмати, бошқарув хизмати, ажойиб масофавий эркин фойдаланиш, терминаллар сервери, Windows SharePoint Services хизматлари (маълумотлар алмашинувини амалга оширувчи, веб-нуқталарни яратилади, яъни файллар билан биргаликда ишлаш таъминланади, бу эса ўз ўрнида барча ходимларнинг фаолияти жараёнида самарадорлигини ошириш имконини беради) каби компонентлар мавжудлигини таъкидлашоқда.

Қолаверса, Microsoft Windows Server ўрнатилиши кўплаб дастурий таъминотлардан фойдаланиш имконини берди. Ушбу сервер операцион тизими энг оммабоп ҳисобланади, шу жумладан, маҳаллий банк тузилмаларида ҳам.

Ушбу лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида амалга оширилиши маълумотлар билан ишлашнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини оширди.