«Ucell («COSCOM» МЧЖ) биллинг IT-инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича комплекс лойиҳа»

Telegram Bot
Телеграм бот-помощник от компании Nihol
(Бета-версия)

«Ucell («COSCOM» МЧЖ) биллинг IT-инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича комплекс лойиҳа»

Лойиҳа номи:                «Ucell («COSCOM» МЧЖ) биллинг IT-инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича комплекс лойиҳа»

Лойиҳа тури:                          Сервис, тизимли интеграцияси.

Давр:                                   2020-2021

Буюртмачи:                                Ucell, LLC «COSCOM».

Соҳаси:                                 Телекоммуникация.

Лойиҳа мақсадлари:                        Ucell да сервер комплексини етказиб бериш, монтаж қилиш, ишга тушириш ва унга хизмат кўрсатиш, ўта муҳим сервер инфратузилмасини техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш.

Технологиялар / ускуналар: Dell Chassis PowerEdge, Dell Serverы PowerEdge, Dell Storage Unity, Dell FC Switch, Dell Tape Library.

Эришилган натижалар: Ucell («COSCOM» МЧЖ) биллинг IT-инфратузилмасини комплекс модернизация қилиш доирасида биллинг бўйича сервер комплексини тўлиқ алмаштириш учун Dell ускуналарини етказиб бериш амалга оширилди, Ucell LLC «COSCOM» учун янги биллинг сервер комплекси яратилди ҳамда ўта муҳим сервер инфратузилмасининг барқарор, хавфсиз ва ишончли ишлаши таъминланди.

Батафсил:

«Ucell («COSCOM» МЧЖ) биллинг IT-инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича комплекс лойиҳа»

ucell.

2020-йилнинг декабр ойидан 2021-йилнинг апрел ойига қадар Ўзбекистондаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бирининг биллинг сервер комплексини модернизация қилиш бўйича йирик инфратузилма лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди — Ucell («COSCOM» МЧЖ). Лойиҳанинг асосий мақсади биллинг тизимининг маънан эскирган сервер комплексини тўлиқ алмаштириш ҳамда телеком-саноат соҳасининг юқори талабларига жавоб берадиган замонавий, носозликларга чидамли ва кенгаювчан IT-платформани барпо этишдан иборат эди.

Лойиҳа доирасида Dell сервер ускуналари, маълумотларни сақлаш тизимлари (МСТ), сервер жавонлари комплекс етказиб берилди, шунингдек, янги биллинг комплексини жойлаштириш учун зарур бўлган мавжуд инфратузилмани кенгайтириш бўйича муҳандислик ишлари амалга оширилди. Ускуналарни етказиб бериш Yadro ва RRC технологик ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширилди. Биллинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлашни Nexign компанияси таъминлади.

Лойиҳа комплекс характерга эга бўлиб, нафақат ускуналарни етказиб беришни, балки муҳандислик ва интеграция ишларининг тўлиқ циклини ҳам ўз ичига олди. Буюртмачи майдончасида 2-3 ой давомида сервер жавонларини монтаж қилиш ва ўрнатиш, серверлар ва маълумотларни сақлаш тизимларини жойлаштириш, шунингдек, янги IT-токчалар учун электр таъминоти кабелларини ётқизиш ва ташкил этиш ишлари амалга оширилди, ушбу ишлар инфратузилманинг ишончлилиги, захиралаш ва келгусида кенгайтириш талабларини инобатга олган ҳолда бажарилди.

Етказиб берилган ускуналар базасида VMware технологияларидан фойдаланган ҳолда замонавий виртуаллаштирилган муҳит барпо этилди. VMware платформасининг қўлланилиши биллинг тизими компонентларини жойлаштириш учун мослашувчан ва юқори самарали виртуаллаштириш муҳитини яратиш, ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш, носозликларга чидамлиликни ошириш ҳамда инфратузилмани бошқаришни соддалаштириш имконини берди.

Маълумотлар сақланишини ва бизнес-жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Veeam Backup & Replication базасида заxира нусхалаш ва тиклаш тизими жорий этилди. Ушбу ечим виртуал машиналар ва биллинг тизимининг ўта муҳим маълумотларини мунтазам равишда захира нусхалашни, шунингдек, авария ҳолатларида сервисларни тезкор қайта тиклаш имкониятини таъминлади, бу еса оператор даражасидаги биллинг платформалари учун қўйиладиган асосий талаб ҳисобланади.

Монтаж ва конфигурация ишлари якунлангандан сўнг, бутун мажмуанинг тест синови амалга оширилди. Икки ойлик синов тариқасидаги фойдаланиш жараёнида лойиҳанинг қўшма жамоаси барча камчилик ва эътирозларни аниқлаб, уларни тезкорлик билан бартараф этди. Кейинчалик серверлар, маълумотларни сақлаш тизимлари ва виртуал муҳитнинг юклама, стресс ва краш-тестлари ўтказилди, бу эса мажмуанинг юқори ишончлилигини ҳамда тиғиз юкламалар шароитида ишлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Лойиҳанинг энг муҳим босқичларидан бири Ucell биллинг тизимини эски ускунадан янги сервер мажмуасига ўтказиш бўлди. Миграция қатъий белгиланган вақт оралиғида — бир кеча ичида — абонентлар учун асосий хизматлар тўхтатилмаган ҳолда амалга оширилди. Бунинг учун Nihol, Nexign мутахассислари ва Буюртмачи жамоаси иштирокида олдиндан режалаштирилган комплекс ташкилий ва техник тадбирлар амалга оширилди. Ушбу босқичнинг муваффақиятли бажарилиши барча лойиҳа ҳамкорларининг юқори даражадаги экспертизасини ва ўзаро ҳамжиҳатликдаги ишини тасдиқлади.

Саноат фойдаланишига топширилган вақтдан бошлаб ҳозирги кунгача Ucell («COSCOM» МЧЖ) нинг кўп миллионли биллинг сервер мажмуаси барқарор ва самарали фаолият кўрсатмоқда ҳамда Буюртмачининг техник мутахассислари томонидан ҳеч қандай эътирозлар мавжуд эмас. Dell ишлаб чиқарган серверлар ва маълумотларни сақлаш тизимлари, VMware виртуализация технологиялари ҳамда Veeam захира нусхалаш тизимидан фойдаланиш натижасида ишончли, кенгаювчан ва келгусида ривожланишга тайёр бўлган IT-платформа яратилди.

Лойиҳанинг муҳим якуний босқичи экспертизани Буюртмачига топшириш бўлди. Жорий этиш натижаларига кўра, Nihol компанияси томонидан HLD ва LLD каби барча технологик ҳужжатлар ишлаб чиқилди, шунингдек, Буюртмачи мутахассислари учун Dell ва VMware маҳсулотлари бўйича ихтисослаштирилган сертификатланган ўқув курслари ташкил этилди. Ўқув машғулотлари IT-ходимларнинг малакасини ошириш, инфратузилмани мустақил ва самарали ишлатишни таъминлаш, шунингдек, келгусида операцион хатарларни камайтириш имконини берди.

Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши узоқ муддатли ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор бўлди. Лойиҳа доирасида барча ускуналар мажмуаси учун 5 йил муддатга техник кўмак, сервис ва кафолат хизмати кўрсатилади, бу эса Nihol нинг оператор даражасидаги ўта муҳим IT-лойиҳаларни амалга оширишда ишончли технологик ҳамкор эканлигини тасдиқлайди.

5 йил давомида кейинги техник хизмат кўрсатиш ҳақида батафсил маълумот олинг:

Хизмат кўрсатилаётган тизим Dell Chassis PowerEdge MX7000, Dell Server PowerEdge MX740c, Dell Server PowerEdge MX840c, Dell Storage Unity 680F, Dell Storage Unity 480, Dell FC Switch, MXG610s FC, Dell Tape Library 3573 серверлари ва сақлаш тизимларининг технологик платформасига асосланган эди.

Хизмат кўрсатиш жараёнида 8 та каркасли сервер-пичоқлар шассиси, 35 та сервер- пичоқлар, 36 та дискли кенгайтириш жавонларига эга бўлган 8 та маълумотларни сақлаш тизимидан иборат ускуналар мажмуасига техник ёрдам кўрсатилди.

Инфратузилманинг жисмоний ҳолати ва базавий ишлашини таъминлаш бўйича операцион юкламанинг Буюртмачи IT-бўлимидан тўлиқ олиб ташланиши, ички мутахассисларга бор эътиборни бизнес-иловаларини ривожлантиришга қаратиш имконини берди.

Режали ишларнинг тўлиқ цикли бажарилиши, проактив диагностика ва микрокодларнинг ўз вақтида янгилаб борилиши ҳисобига режасиз тўхтаб қолишлар ва маълумотлар йўқолиши хавфи минимал даражага туширилди

Буюртмачининг эҳтиёт қисмлар омборини қўллаб-қувватлаш RIM-Nihol компаниясининг шахсий ёпиқ турдаги божхона омбори негизида таъминланди.

Маълумотларни сақлаш тизимининг оптимал унумдорлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилди, бунга дисклар ҳажмини доимий мониторинг қилиш, RAID-конфигурацияларини оптималлаштириш ва эскирган компонентларни ўз вақтида алмаштириш орқали эришилди. Бу Буюртмачига унумдорликдаги тор жойлардан қочиш ва ўта муҳим бизнес-иловаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш имконини берди.

Маълумотларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш мақсадида киришнинг қатъий сиёсатлари жорий этилди ва заифликларни аниқлаш бўйича мунтазам текширувлар ўтказиб борилди. Хавфсизлик янгиланишлари оператив тарзда ўрнатиб борилди, бу эса маълумотларнинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган потенциал хавфларнинг олдини олиш имконини берди. Бундан ташқари, барча ўзгаришлар ва конфигурацияларнинг қатъий ҳужжатлаштирилиши олиб борилди, бу эса кутилмаган ҳолатлар юз берганда тизимни қайта тиклаш жараёнини сезиларли даражада осонлаштирди.

Техник хизмат кўрсатишнинг муҳим жиҳати ускуналарни ишлаб чиқарувчи Dell билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйилганлиги бўлди. RIM-Nihol компанияси кафолатли қўллаб-қувватлаш, эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва техник маслаҳатлар олиш билан боғлиқ барча масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиб борди. Бунинг шарофати билан ускуналарнинг тўхтаб қолиш вақти минимал даражага туширилди, тизимнинг иш қобилияти эса доимий равишда юқори даражада сақлаб турилди.

Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши Буюртмачига нафақат ўта муҳим инфратузилманинг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, балки IТ-бўлимининг иш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини ҳам берди. Мунтазам вазифалардан озод бўлиш шарофати билан, ички мутахассислар бор эътиборини бизнесни ривожлантириш ва янги технологияларни жорий этишга қаратилган стратегик лойиҳаларга сарфлаш имконига эга бўлдилар. Натижада, Буюртмачи бозорда рақобатдош устунликка эга бўлди ва ўз фойдасини сезиларли даражада оширди.