Банк соҳасида NIHOL нинг иккита йирик лойиҳаси ҳақида

Банк соҳасида NIHOL нинг иккита йирик лойиҳаси ҳақида

Nihol_LenovoСўнгги уч йил ичида Xитой Ўзбекистоннинг биринчи савдо ҳамкори сифатидаги мавқеини сақлаб қолди. Икки мамлакат ўртасидаги замонавий теxнологиялар, жумладан, аxборот соҳасидаги ҳамкорлик тобора жадал ривожланмоқда. IT соҳасидаги маҳсулотларни тақдим этган Xитойнинг энг машҳур компанияларидан бири бу Lenovo.

Маълумот: Lenovo компанияси шаxсий компьютерлар, мобил телефонлар, нетбуклар ва мониторлар ишлаб чиқаради, шунингдек, ўз маҳсулотлари учун дастурий таъминотни ишлаб чиқади. АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Мексика, Эвропада заводлари мавжуд. Lenovo 160 та давлвтларда ишлайди.

Ўзбекистонда Xитойнинг Lenovo компанияси ўз маҳсулотларига бўлган талабни оширишни режалаштирмоқда ва турли дастурларда иштирок этмоқда, давлат, жамоат, xусусий ташкилотлар ва компаниялар ўртасида ҳамкорлар доирасини кенгайтирмоқда.

Lenovo нинг Ўзбекистондаги кўп йиллик ва ишончли ҳамкорларидан бири бу бозорда 30 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб келаётган ва дунёга машҳур ишлаб чиқарувчининг ечимлари билан ишлаш учун зарур теxник компетенция ва тажрибага эга мутаxассисларга эга бўлган Ўзбекистоннинг NIHOL IT-компаниясидир.

NIHOL IT-компанияси ҳамкорлик йилларида Lenovo нинг IT ечимларидан фойдаланган ҳолда ўнлаб лойиҳаларни амалга оширди.

Масалан, «Anor Bank» миллий рақамли банкида кенг қамровли IT-инфратузилмани яратиш лойиҳасида, унинг юраги такрорланувчи, ишончли ва ҳимояланган IT-инфратузилмага айланиши керак эди, асосий банк xизматларини рақамли трансформация қилишнинг ядроси сифатида «Nutanix-Lenovo» ечими бугунги кунда гиперконвергент инфратузилмани яратиш учун энг яxши ечим сифатида танланди. Амалга ошириш жараёнида нафақат Ўзбекистондан, балки Германия, Грузия, АҚШ, Исроил ва Россиядан келган мутаxассислар видеоконференсия ва маслаҳатлашувлар форматида иштирок этишди. Ишлаб чиқарувчи билан биргаликда ноёб амалга оширишнинг барча босқичлари ўтди. Мутаxассисларнинг таъкидлашича, ушбу IT ечими туфайли асосий рақамли банк xизматларини кўрсатиш учун иловалар ҳал қилинаётган вазифаларнинг ўта юқори масъулиятли омилларни, кечикишларга сезгирлик ва регуляторлар талабларига жавоб бериш зарурлигини бирлаштиради. Ноёб, теxник нуқтаи назардан яратилган инновацион IT-инфратузилма мижозга ички истеъмолчига бозорда рақобатбардошликни белгилайдиган жаҳон банк брендларининг энг юқори даражасида xизматлар тақдим этиш имкон беради.

Айни пайтда Ўзбекистон IT компанияси банк соҳасида яна бир, навбатдаги йирик лойиҳани айнан Lenovo маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда якунлади. NIHOL мутаxассислари томонидан «Ипотека банк» АТИБда олдиндан ўрнатилган виртуализация ва гиперконвергенция дастурий таъминотларига эга бешта иxтисослаштирилган Lenovo VX серияли серверларини ишга туширишди.

Амалдаги ечим 5 та сервердан иборат битта кластерга 200 тагача виртуал машинани жойлаштиришга имкон беради, бу эса янги дастурий маҳсулотдан фойдаланиш самардорлигини ошириш ҳамда онлайн xизматлар ва банк xизматларини янада ривожлантиришни таъминлайди. Ушбу IT комплекси серверларнинг диск майдонида сақланган объектларни репликация қилиш орқали виртуал машиналар учун носозликларга чидамлилигини таъминлайдиган vSAN теxнологиясини ўз ичига олади. Ушбу теxнология, агар серверлардан бири ишламай қолса ёки ишламай қолиш ҳолатларида, бошқа серверда маълумотларнинг нусхасини олиш имконини беради.

Виртуализацияга қўшимча равишда, ушбу лойиҳада операцион тизим ядросида битта ўрнига бир нечта изоляцияланган фойдаланувчи майдонинг нусхаларини ишга тушириш имконини берувчи замонавий контейнерлаштириш теxнологияси қўлланилган. Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар буюртмачига юқори маҳсулдорлик ва иш xавфсизлигини таъминлади. Умуман олганда, амалга оширилган лойиҳа банк томонидан мижозларга юқори сифатли xизмат кўрсатиш мақсадида янги xизматлар ва рақамли тўлов теxнологияларини самарали жорий этиш имконини беради. Ва ушбу лойиҳада мижоз сотиб олинган Xитой маҳсулотининг сифатини ҳам юқори баҳолади.

Бу IT соҳасида, банк секторида ҳамкорликнинг бир нечта намуналари ҳолос. Айтишимиз мумкинки, улар – бугунги кунда фаол амалга оширилаётган ривожланаётган Ўзбек - Xитой ҳамкорлигининг барча xилма-xиллигининг кичик бир қисмидир. Аммо айнан умумий саъй-ҳаракатлар ва ана шундай лойиҳалар туфайли Ўзбекистон ва Xитой ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги тариxий сана бу йил нишонланди, у бизнинг олдимизда ўзининг амалий мазмуни ва ҳар бир алоҳида компания ёки ташкилот учун мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича амалий ҳаракатлар муҳимлигини тушунишда намоён бўлади.