Лойиҳа номи: «Uzbekistan Airways» AЖ Корпоратив порталига техник хизмат кўрсатиш
Лойиҳа тури: Aмалий дастурий таъминотни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш
Давр: 2025-2026
Буюртмачи: «Uzbekistan Airways» AЖ
Соҳаси: Фуқаро авиацияси
Лойиҳа мақсадлари: «Uzbekistan Airways» AЖ корпоратив портали дастурий тизимлари ва модулларини такомиллаштириш ва техник хизмат кўрсатиш.
Технологиялар / ускуналар: Oracle APEX, Moodle Open Source ечими
Эришилган натижалар: Корпоратив порталнинг дастурий тизимлари ва модулларини такомиллаштириш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлаши 24/7 режимида таъминланади.
Батафсилроқ:
Лойиҳанинг мақсади илгари «Nihol» компанияси томонидан ишлаб чиқилган Буюртмачининг корпоратив порталининг дастурий таъминот тизимлари ва модулларининг узлуксиз ишлашини ва техник хизмат кўрсатишини таъминлашдан иборат ҳисобланади:
• Меъёрий-технологик ҳужжатларнинг электрон кутубхонаси;
• Масофавий ўқитиш тизими;
• Фавқулодда вазиятларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш;
• Багаж ташиш қоидаларининг бузилиши бўйича эътирозларни кўриб чиқишни автоматлаштирилган қўллаб-қувватлаш;
• Йўловчи ва юк ташиш бўйича тўғридан-тўғри савдо агентларининг маълумотлар базалари;
• Йўловчиларга мамлакатга кириш рад этилган ҳолатларнинг ҳисоби ва таҳлили.
Қўллаб-қувватланадиган дастурий тизимлар ва модуллар Oracle APEX технологик платформаси ҳамда Moodle Open Source ечимлари негизида жорий этилган.
Лойиҳани амалга ошириш давомида 24/7 режимида қуйидагилар таъминланади:
• Буюртмачининг сўровларига биноан мавжуд тизимларнинг функсионал имкониятларини тезкор мослаштириш ва кенгайтириш;
• консултациялар бериш;
• нуқсонларни (хатоларни) бартараф этиш;
• мониторинг ва унумдорликни созлаш;
• маълумотларни нусхалаш ва қайта тиклаш стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
• Oracle Software версияларини янгилаш ва муҳим тузатишларни ўрнатиш;
• аппарат-дастурий хусусиятлари ўзгарганда тизимни созлаш, конфигурация қилиш ва ишчанлик ҳолатини синовдан ўтказиш;
• Moodle ўқув платформаси учун чиқарилаётган тузатишлар, янгиланишлар ва кенгайтмаларни (plugin) мунтазам ўрнатиш ҳамда синовдан ўтказиш.
Техник хизмат кўрсатиш ҳисобига Буюртмачи корпоратив порталининг дастурий тизимлари ва модулларининг узлуксиз ишлаши таъминланади.


































