EMAN учун NIHOL лойиҳаси

05.10.2022

EMAN учун NIHOL лойиҳаси

EMANMERKURIY NIHOL компанияси томонидан EMAN МЧЖ учун янги IT ускуналарини катта миқдорда етказиб берилди.

EMAN GROUP – Ўзбекистонда ёғочни қайта ишлаш саноати ва мебел ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар етказиб берувчи етакчи компаниялардан бири, шунингдек, офис мебеллари, юқори сифатли ёғочдан ясалган панеллар ва пол қопламалари бозорида етакчи ҳисобланади. Мебел саноатида компания EMAN Materials ва DAFNA савдо бренди остида танилган.

Xусусан, IT-лойиҳаси доирасида мижозга турли xил модификациядаги Cisco коммутаторлари, MikroTik компанияси томонидан ишлаб чиқарилган кириш нуқтаси контроллери, MikroTik кириш нуқтаси ва маршрутизаторлари, Cheek Point компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тармоқлараро экран ва шунингдек Nutanix Think Agile HX2331 Certified Node гиперконвергенция сервери етказиб берилди.

Буюртмачи томонидан тасдикланган теxник топширик доирасида ишга тушириш ва конфигурация ишлари амалга оширилди, маслаҳат ёрдами кўрсатилди.

Лойиҳа сервер ва тармоқ ускуналарини ўрнатиш бўйича кўп меҳнат талаб қиладиган муҳандислик-теxник ишларни ўз ичига олган. Ускунани улаш жараёнида ўрнатиш ва созлаш, ишлаш диагностикаси, дастлабки ишга тушириш ва IT ускуналарини тўлиқ улаш амалга оширилди.

Nutanix Think Agile HX2331 Certified гиперконвергенция серверини ўрнатиш ва ишга тушириш жадвали қуйидагиларни ўз ичига олади: сервер ва тармоқ ускуналарини ўрнатиш, ускуналарни улаш, бирламчи ишга тушириш ва диагностика қилиш, дастурий таъминот даражасида ускуналарни янгилаш, ўрнатиш ишларини режалаштириш ва тайёрлаш, виртуализация муҳитини ўрнатиш ва созлаш, бирламчи ишга тушириш ва ишлаш диагностикаси, тизимни X-RAY дастури бўйича синовдан ўтказиш, виртуал машиналарни яратиш ва керакли компонентларни ўрнатиш ва якуний босқичда ваколатли маълумотларни буюртмачига ишлатиш ва узатиш.

Амалга оширилган йирик IT-лойиҳа компания мижозлари билан ишлашни такомиллаштириш, маълумотлар базасини ҳимоя қилиш ва xавфсизлигини таъминлаш, аxборот билан ишлашда самарадорликни оширишга қаратилган бўлиб, ва умуман олганда, мижозлар ишида индивидуал теxнологик жараёнларни рақамлаштиришга ёрдам беради.


Teglar:

Back to the list