Корпоратив тизимнинг интеграция қатламини ишлаб чиқиш лойиҳасида иштирок этиш учун .NET / C# дастурчисини қидирмоқдамиз.
Лойиҳа муддати: 6-7 ой.
Вазифалар:
• .NET / C# да интеграция хизматларини (Middleware) ишлаб чиқиш;
• REST / Web API орқали ахборот тизимларини интеграция қилиш;
• Тизимлар ўртасида ҳодисаларни қайта ишлаш ва маълумотларни синхронизация қилиш;
• Маълумотларни трансформация қилиш ва нормаллаштириш;
• MS SQL Server билан ишлаш.
Талаблар:
• .NET / C# тилларини мукаммал билиш;
• Web API ва сервер хизматларини ишлаб чиқиш тажрибаси
• интеграция ечимларини ишлаб чиқиш тажрибаси;
• MS SQL Server билан ишлаш тажрибаси.
Тўлов шартлари ва ишга жойлашиш масалалари шахсий суҳбат давомида муҳокама қилинади.
Резюмеларингизни ишлаб чиқиш тажрибаси ва амалга оширилган лойиҳалар тавсифи билан бирга info@nihol.uz электрон манзилига юборишингизни сўраймиз.


































