Nihol-Komtex» компанияси «Crystal Medical Group» Офталмология марказида «Клиник ахборот тизими» (КАТ) даволаш-диагностика жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни давом эттирмоқда.
Ҳозирги вақтда беморларнинг дастлабки диагностика текширувлари натижаларини расмийлаштирилган шаклда тўплаш ва ёзиб олиш учун мўлжалланган, «Диагностика» модули жорий этилмокда, бу қуйдагилар:
- Рефрактометрия
- Кератометрия
- Визометрия
- Периметрия
- Биометрия
- Тонометрия
Текширув натижаларини ёзиб олинади, кейинчалик сақлаш ва тиббий таҳлил қилиш учун расмлар ва график объектларни сақлаш функцияси тақдим этилган.
Текширув натижалари тиббий ходимларга online режимда танишиб чиқиш, таҳлил қилиш ва кейинчалик тиббий қарорларни қабул қилиш учун дарҳол мавжуд бўлади.
Тизимнинг фойдаланувчи интерфейси стационар ва мобил қурилмаларга браузерлараро мувофиқлиги ва автоматик мослашувчанликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Смартфон ва планшетлар каби мобил қурилмалардан фойдаланган ҳолда, диагностика натижалари ташхисларини ўз иш жойидан узоқлашмаган ҳолда ёзиб олишади.
Шахсий компьютер экранида диагностикани тўлдириш учун шакл.
Планшет экранида диагностикани тўлдириш учун шакл.
Смартфон экранида диагностикани тўлдириш учун шакл.
Беморнинг клиникага ташрифи вақтида, Тизим автоматик равишда диагностика учун навбатни шакллантиради.
Ҳар бир диагностика жараёнида мажбурий диагностика параметрларини киритиш, шунингдек, ҳар бир параметр учун руxсат этилган меъёрлар (белгиланган диапазонлар) доирасида маълумотларни ёзиб олиш учун тегишли назорат ўрнатилади. Мажбурий параметрлардан ташқари, Тизимда ўрнатилган формулалар ёрдамида автоматик равишда ҳисобланадиган параметрлар мавжуд.
Ташхис ўз навбатида параметрларни ўнгдаги, кейин чап кўздаги маълумотлари билан, шу жумладан бутун визуал тизим маълумотлари билан тўлдиради. Изоҳ ёки эслатмаларни эркин шаклда киритиш имконияти тақдим этилган.
«Рефрактометрия» диагностик жараёни.
«Кератометрия» диагностик жараёни.
«Периметрия» диагностик жараёни
ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ, бу даволаш-диагностика жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш - «Клиник аxборот тизими» (КАТ) жорий йилнинг бошида «Nihol-Komtex» компанияси томонидан бошланган.
КАТ тиббий муассаса фаолиятининг тиббий ва молиявий таркибий қисмларини тўплаш, сақлаш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш учун клинкаларнинг ягона тизимлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этиш имконини беради, шунингдек, беморларнинг электрон касаллик ҳикоялари ва бошқа тегишли тиббий ҳужжатларга тезкор ва реал вақт режимида ҳавсиз киришни таъминлайди.
Биринчи босқичда «Қайдлов бўлими» модули ишлаб чиқилди ва амалга оширилди, бу шифокор билан учрашув ёзувларини ҳисобга олиш ва бошқариш учун мўлжалланган бўлиб, мижозлар базасини ва беморлар томонидан клиникага ташриф буюрувчилар журналини юритишни ичига олади.
«Қайдлов бўлими» модулида мижозлар базаси ҳакидаги маълумотларни акс эттирувчи графикалар, диаграммалар, жамлама ва гуруҳланган ҳисоботлар шаклидаги, шунингдек, беморларга тиббий xизмат кўрсатишда клиника xодимларининг иш билан бандлиги каби кўплаб аналитик ҳисоботлар амалга оширилади.
КАТ ривожланишининг иккинчи босқичида жорий этилаётган янги «Диагностика» модули, юқорида айтиб ўтилганидек, беморларнинг дастлабки диагностика текширувлари натижаларини расмийлаштирилган шаклда тўплаш ва ёзиб олиш учун мўлжалланган бўлиб ушбу тиббиёт муассасасининг бундай муҳим йўналишини автоматлаштириш осон эмас, лекин умуман олганда, иш сифати ва самарадорлигини сезиларли даражада оширади ва беморларга xизмат кўрсатишни таъминлайди.