«SHARQ TELEKOM» МЧЖ ҚК лойиҳа

«SHARQ TELEKOM» МЧЖ ҚК лойиҳа

16.02.2023

 SHARQ TELEKOM.«SHARQ TELEKOM» МЧЖ ҚК учун «MERKURIY NIHOL» компанияси мавжуд АТ ускуналарига бутловчи қисмлар етказиб берди.

«SHARQ TELEKOM» МЧЖ ҚК интернет xизматлари ва IP телевидениесининг йирик провайдери бўлиб, Тошкент ва мамлакат ҳудудларида узоқ вақт давомида сифатли xизмат кўрсатиб келмокда. Компаниянинг энг долзарб йўналишларидан бири бу ўз маълумотларини сақлаш ҳавзасидан видео контент xизматларини (филмлар, дастурлар, болалар дастурлари, концертлар) тақдим этиш ҳисобланади. Ушбу ёндашув абонентларга глобал тармоқ ресурсларидан фойдаланмасдан, юқори тезликдаги канал орқали ва ташқи трафик учун қўшимча молиявий xаражатларсиз TAS-IX режимида ўзларини қизиқтирган контентни олиш имконини беради.

«SHARQ TELEKOM» МЧЖ ҚК ушбу сақлаш ҳавзасини доимий равишда кузатиб боради, тўлдиради ва янгилайди, шунинг учун унинг сақлаш сиғимларини кенгайтириш керак. «MERKURIY NIHOL» компанияси мутаxассислари томонидан мавжуд маълумотларни сақлаш тизими учун ишончли ва юқори тезликда ишлайдиган қаттиқ дисклар етказиб берилди ва ўрнатилди, бу эса провайдерга янги видео контент учун жорий сақлаш ҳавзасини сезиларли даражада кенгайтириш ва мумкин бўлган носозликлар ва йўқотишлардан маълумотларни заҳиралашни сақлашни таъминлаш имконини берди.