Big Data – катта маълумотлар

Big Data – катта маълумотлар

14.06.2023

Владимир Ронжин, IT expert.«Катта маълумотлар» тушунчаси бугунги кунда кўпчилик томонидан эшитилмоқда. Бу иш самарадорлигини ошириш, янги маҳсулотлар яратиш ва рақобатбардошликни ошириш мақсадида жуда тез-тез янгиланиб турадиган ва турли манбаларда жойлашган катта ҳажмли ва хилма-хил таркибдаги маълумотлар билан ишлашни ўз ичига олади.

Big Data – булар маълумотли қарорлар қабул қилишга ёрдам берадиган маълумотлар массивлари бўлиб, улар data-driven деб ҳам аталади, яъни маълумотларга асосланган. Улар юқори аниқликдаги башоратли моделларни яратишга имкон беради.

Катта маълумотларни таҳлил қилиш компанияларга янги мижозларни жалб қилишга, бизнес-стратегиясини янада самарали қуришга ва янги ўсиш нуқталарини топишга ёрдам беради.

Махсус, NIHOL учун катта маълумотлар ҳақида таҳлилий тақдимотни бизнинг АТ-экспертимиз Владимир Ронжин тайёрлади.

Таклиф этилаётган тақдимот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: «Big Data» тушунчасининг ўзи туғилиш тариxи ҳақида, BI ва Big Data ўртасидаги фарқ ҳақида, нима учун маълумотлар катта бўлади, катта маълумотлар параметрлари ҳақида, маълумотларни шаxсий ва шаxссизларга бўлиш тўғрисида, big data теxнологиялари қандай ишлаши ҳақида, Big Data таҳлили қаерда қўлланилади, катта маълумотларни таҳлил қилиш усуллари ҳақида, Big Data билан қандай мутаxассислар ишлайди, Big Data теxнологияси қандай ишлайди, ETL-жараёни КАНДАЙ ишлайди (Extract, Transform, Load), Big Data теxнологиясининг афзалликлари ва камчиликлари ҳақида, турли соҳаларда фойдаланиш мисоллари ҳақида, Big Data дан фойдаланиш xавфи ҳақида.

«Big Data – катта маълумотлар» мавзусига қизиқарли шўнғиш қуйида бириктирилган тақдимотда мавжуд.

Презентация