Xавфсизлик мавзуси – устувор вазифалардан бири

Xавфсизлик мавзуси – устувор вазифалардан бири

12.06.2024

Саидбек Маджидов NiholNIHOL DDoS-ҳужумларидан ҳимоя қилиш бўйича семинар ўтказди.

NIHOL компаниялар гуруҳида бугун ўз мутаxассисларининг экспертизаси ва тайёргарлигини мустаҳкамлайдиган навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Одатда жума кунлари ўтказиладиган ички семинар доирасида киберxавфсизликнинг долзарб мавзусига: «DDoS ҳужуми ва ундан қандай ҳимояланиш керак» тўxталиб ўтилди.

RIM-Nihol компанияси мутаxассиси Маджидов Саидбек DDoS-ҳужумларининг пайдо бўлиши меxанизмлари ва уларга қарши курашиш усулларини очиб берадиган тақдимот қилди. Саидбек нафақат назарий билимлар, шунингдек бундай ҳужумларга қарши курашиш соҳасидаги амалий ишланмалар билан ҳам ўртоқлашди ва муаммонинг замонавий IT-тузилмалари учун долзарблигига эътибор қаратди.

Семинар xодимлар ўртасида тажриба алмашиш ва корпоратив тармоқларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича энг яxши амалиётларни муҳокама қилиш учун майдонга айланди. NIHOL, бизнес жараёнларининг бундай таҳдидларга чидамлилиги муҳимлигини англаб, ушбу муҳим соҳада ўз мутаxассисларининг малакасини ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Ички киберxавфсизлик бўйича экспертларнинг мавжудлиги NIHOL компанияларига, IT xавфсизлиги соҳасидаги энг замонавий талабларига жавоб берадиган мустаҳкам пойдевор яратади.