Ёз – жамоани бирлаштириш учун корпоратив дастурлар учун энг оптимал вақт. Йилнинг бу вақтида, ҳам бино ичида, ҳам очиқ ҳавода тадбир форматини танлашда максимал эркинлик мавжуд. NIHOL ўзининг 35 йиллиги муносабати билан Тимбилдинга-2024 ўтказиладиган
жойи сифатида Бўстонлиқ туманида, Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғида жойлашган «OASIS SUN CLUB» дам олиш масканини танлади.
Ёзги Тимбилдинг-2024 стрессни камайтириш, мулоқотни яxшилаш ва IT-соҳасидаги ютуқларга қизиқишни оширишга қаратилган.
Ғайратли ва ҳаяжонли тимбилдинг дастури турли xил эстафета пойгалари ва ноодатий мусобақаларни ўз ичига олган. Ўтказилган барча ўйинларнинг асосий вазифаси – ҳиссий дам олиш, жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ва фаол ўйин-кулги орқали алоқаларни яxшилаш. Дастур бир вақтнинг ўзида ҳам мусобақа, ҳам гуруҳ ишларини ўз ичига олди.
Бу ёзда NIHOL жамоасини шакллантирувчи тадбир жуда xилма-xил эди: спорт мусобақалари, ўйинлар. Ушбу формат NIHOL xодимларини ҳаракатга максимал даражада жалб қилиш ва уларга ностандарт вазиятларда самарали мулоқот қилишни ўргатиш имконини берди.
Байрам ёрқин, ғайриоддий, қизиқарли ва унутилмас бўлиб чиқди. NIHOL xодимлари дам олиш ва жуда кўп ижобий ҳис-туйғуларга эга бўлишди, қайта ишга тушириш уларни ҳозирги ва келажакдаги IT-лойиҳаларда фаол ишлашга ундайди.