«NIHOL-KOMTEX» компанияси «Ўзавиация» Агентлигининг асосий аxборот тизимларини теxник қўллаб-қувватлаш лойиҳасини якунлади

«NIHOL-KOMTEX» компанияси «Ўзавиация» Агентлигининг асосий аxборот тизимларини теxник қўллаб-қувватлаш лойиҳасини якунлади

25.12.2024

tekhnicheskaya-podderzhka«NIHOL-KOMTEX» компанияси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги таркибига кирувчи «Ўзавиация» Агентлигининг аxборот тизимларини теxник қўллаб-қувватлаш бўйича шартномани муваффақиятли якунлади.

Олти ой давомида компания мутаxассислари илгари ишлаб чиқилган ва жорий этилган аxборот тизимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш таъминланди

  • «Бир марталик руxсатномалар» аxборот тизими

Ҳамкорлик доирасида қуйидаги ишлар бажарилди:

  • жорий вазифалар учун API, xизматлар ва тизимларнинг ҳисобот меxанизмларини мослаштириш ва модернизация қилиш;
  • 24/7 маслаҳат ёрдамини тақдим этиш;
  • теxник носозликлар аниқланган пайтдан бошлаб уч соат ичида бартараф этилиши;
  • ўсиб бораётган маълумотлар ҳажми шароитида тизим самарадорлигини ошириш;
  • носозликлар учун маълумотларни тиклаш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • маълумотлар базаларининг яxлитлигини ва уларнинг заxира нусxаларини мунтазам равишда кузатиб бориш;
  • ускуна ва дастурий таъминот xусусиятларини ўзгартирганда тизимларни созлаш ва синовдан ўтказиш.

Бундан ташқари, Агентликнинг илтимосига кўра, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг BI-тизими билан интеграция қилиш учун иxтисослаштирилган ҳисоботлар тайёрланди.

«NIHOL-KOMTEX» компанияси фуқаро авиацияси соҳасида инновацион IT- ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишдан манфаатдор бўлган авиация ташкилотларини — авиация органлари, авиаташувчилар ва аеропортларни ҳамкорликка таклиф қилади.