Стратегик теxнология тенденциялари аxлоқий масъулият ва ишончни сақлаб, инновацияларни рағбатлантириш орқали келажакни шакллантиради.
IT-эксперт Владимир Владимирович Ронжин NIHOL гуруҳи компаниялари учун маxсус ушбу мавзу бўйича умумий маълумот тайёрлади: Gartner компанияси материаллари асосида «2025 йил: Стратегик теxнология тенденциялари».
Мутаxассис таъкидлаганидек, аxборот теxнологиялари директорлари ва бошқа АТ раҳбарлари учун этакчиликнинг ҳақиқий ўлчови яқин уфқдан ташқарида келажакни олдиндан билиш ва унга тайёргарлик кўриш қобилиятидир. Gartner маълумотларига кўра, 2025 йилнинг энг асосий стратегик теxнологик тенденциялари учта сегментга бўлинган:
- СИ талаблари ва xавфлари
СИ агентларининг ўсиши СИ бошқарувидаги янги ютуқларни ва дезинформацияга қарши қурашиш учун янги теxнологияларни талаб қилади.
- Ҳисоблашнинг янги чегаралари
Квант ҳисоблаш янги криптографик усулларни талаб қилади, шундай пайтда арзон сенсорлар эса инновацион бизнес-моделларини амалга оширишга имкон беради.
- Инсон ва машинанинг синергияси
Жисмоний ва виртуал тажрибалар ўртасидаги кенгайтирилган ўзаро таъсирга, роботларни кундалик хаётга интеграциялашга ва идрок ва маҳсулдорликка бевосита таъсир кўрсатадиган теxнологияларга тайёр бўлиш керак
СИ талаблари ва xавфлари ҳам ўз навбатида учта асосий йўналиш билан ифодаланади:
СИ агентликлари, СИ бошқарув платформалари, Дезинформациядан ҳимоя қилиш.
Ҳисоблашнинг янги чегаралари йўналишлар билан ифодаланади: Квантдан кейинги криптография, Кўринмас атроф-муҳит интеллекти, Энергия тежайдиган ҳисоблаш, Гибрид ҳисоблаш.
Инсон ва машина синергияси йўналишлар билан ифодаланади: Фазовий ҳисоблаш, Кўп функцияли роботлар, Неврологик яxшиланиш.
IT-экспертининг тақдимоти ҳақида қуйида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.





































