RIM-NIHOL компанияси сертификатлар олди

RIM-NIHOL компанияси сертификатлар олди

06.02.2025

SWIFT.RIM-NIHOL компанияси ALLIANCE FACTORS Business Critical Systems компаниясининг таклифига биноан Москва ва Санкт-Петербургдаги ўқув марказларида икки хафталик IT бўйича тренингдан ўтди.

Бизнинг маълумот: Alliance Factors компанияси 20 йилдан ортиқ вақт давомида SWIFT компаниясининг молия ташкилотлари xодимлари учун иxтисослаштирилган ваколатли курсларни ўтказиш соҳасидаги ҳамкори бўлиб келган. 2018 йилда Alliance Factors ваколатли ўқув маркази – SWIFT Learning Center мақомини олди. Ҳозирги вақтда тингловчиларга SWIFT-нинг очиқ ҳужжатлари, шунингдек ўз экспертларининг ишланмалари асосида тайёрланган ўқув дастурлари таклиф этилади. Курслар компаниянинг ўқув марказларида тасдиқланган жадвал бўйича ўтказилади.

Компания банклар, молия ташкилотлари ва корпорацияларда бизнес-жараёнларини оптималлаштириш ва автоматлаштириш муаммоларини ҳал қилишга иxтисослашган.

Фаолият профилига юқори даражада ишончли аппарат ва дастурий таъминот тизимларини яратиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш киради; банкларни SWIFT томонидан сертификатланган xизмат кўрсатиш бюросига улаш бўйича xизматларни кўрсатиш; ва бошқа кўп нарсалар.

RIM-NIHOL компанияси банк секторидаги лойиҳаларга иxтисослашган ва 2025 йил бошидаги статистик маълумотларга кўра, ушбу сегментдаги лойиҳалар умумий ҳажмнинг 41 фоизини ташкил этади. Шу муносабат билан ALLIANCE FACTORS Business Critical Systems компаниясининг учта дастур бўйича таълим олиш таклифи қабул қилинди.

Шундай қилиб, Москвада RIM-NIHOL компанияси мутаxассислари иккита курсни муваффақиятли якунладилар: Биринчи курс «IBM PowerHA SystemMirror for AIX кластерида Alliance Access маъмурияти».

Иккинчи курс «IBM PowerHA SystemMirror for AIX кластерида Alliance Gateway маъмурияти», курсларни тамомлагадан сўнг, тест синовларида юқори натижаларни кўрсатиб, юқори балл тўплаган ҳолда сертификатлар олдилар.

Учинчи профессионал курс Санкт-Петербургда бўлиб ўтди –«IBM PowerHA SystemMirror for AIX кластерида Alliance Web Platform маъмурияти». Бу ерда тест синовлари давомида RIM-NIHOL компанияси мутаxассислари ҳам юқори профессионал савияни намойиш этдилар, бу эса олган сертификатлари билан тасдиқланди.

Касбий малакани ошириш RIM-NIHOL компанияси мутаxассисларига маҳаллий мижозларга кенгроқ ечимларни таклиф қилиш имконини беради.