Xerox Forward: Lexmark билан имкониятларни кенгайтиргайтириш

Telegram Bot
Телеграм бот-помощник от компании Nihol
(Бета-версия)

Xerox Forward: Lexmark билан имкониятларни кенгайтиргайтириш

23.02.2026

ERC дистрибьютори ва Xerox вендори ўзларининг IT -ҳамкорлари учун тадбир ўтказдилар, улар орасида NIHOL компанияси ҳам бор эди. «Xerox Forward: Lexmark билан имкониятларни кенгайтирган холда» деб номланган тадбир теxнологиялар интеграциясини Xerox ҳамкорлик экотизими ўсишининг драйвери сифатида муҳокама қилиш майдончасига айланди.

Тадбир доирасида иштирокчиларга Xerox ва Lexmark нинг стратегик бирлашуви, шунингдек, Xerox портфелини кенгайтиришда Lexmark нинг ҳал қилувчи ўрни ҳақида маълумот берилди. Ҳамкорликдаги савдолар учун сезиларли афзалликларни тақдим этувчи CX 950 se моделига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда, шунингдек, Xerox корпоратив ечимларининг шарҳи тақдим этилди, жумладан, «Гибрид IT-инфратузилмада хужжатлар айланиши» ва «Булутли ечимлар: қулай, фойдали, xавфсиз» каби мавзулар ҳақида умумий маълумотлар тақдим этилди. Иштирокчилар ҳамкорлик дастури ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар, ушбу дастур статусга эга ҳамкорларни мукофотлаш тизимини ва 2026-йилни муваффақиятли бошлаш учун махсус таклифларни ўз ичига олади.

Ушбу тадбир ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда технологиялар ва бизнес соҳасида янги имкониятларни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.