Ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги имкониятлари

Ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги имкониятлари

27.05.2019

"Давлат-xусусий шериклик тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Бу АКТ соҳасига нима беради? Ростини айтганда, биз уни қабул қилинишини кутгандик, чунки бизда бир нечта махсус лойиҳалар борки, биз уларни ДХШ доирасида инвесторларни жалб қилган ҳолда амалга оширишни таклиф қилишга тайёрмиз (баъзи ДХШ нинг лойиҳалари ҳақида ушбу ҳаволадан қаранг – http://nihol.uz/uz/news/axborot-texnologiyalari-olginga-siljish/ ). Ушбу янги қонуннинг қабул қилиниши ҳуқуқий асос бўлиб xизмат қилади ва ДХШ лойиҳалари иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги ва масъулиятининг аниқ шаффоф меxанизмларини белгилайди.

Қонунда ДХШ амалга ошириш қоидалари ва тартиблари аниқ белгилаб қўйилган. Диққатга сазоворлиги шундаки, лойиҳалар Реестрини ўтказиш давомида, уларни амалга оширилиши устидан назорат олиб борилади, яна бир бор таъкидлаймиз – ҳар бир ДХШ инновацион лойиҳани амалга ошириш учун томонларнинг жавобгарлиги ҳуқуқий асоси аниқ белгилаб қўйилган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги ДХШ ривожлантириш агентлиги, ДХШ соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиб, лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, инвесторлар билан ҳамкорликни таъминлаш, ДХШ лойиҳаларини амалга оширишни тизимлаштириш ва режалаштиришга ёрдам беради. Шуни хам таъкидлашни хоҳлардимки, Агентлик мазкур конунга мувофик ДХШ соҳасида зарур услубий ҳужжатлар, қўлланмалар ва кўрсатмалар тайёрлайди, бу эса тадбиркорлар ва инвесторларга лойиҳа концепциясини тайёрлашда ва таклиф этилаётган ДХШ лойиҳалари бўйича бевосита барча ҳужжатлардан фойдаланишда ёрдам беради. Муҳимлиги шундаки, ушбу Агентлик томонидан уларнинг сифатини олдиндан баҳолаш, лойиҳаларни амалга ошириш, мониторингини олиб бориш, уларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, қонунчилик даражасида давлат ва xусусий шерикларнинг ҳуқуқий, молиявий жавобгарлиги ва иштироки даражаси белгилаб берилган, барча келишиш тартиб-тамоиллари, лойиха концепциясини тақдим этиш, саралаш танловини ўтказиш муддатлари тартибга солинади, бу эса ДХШ лойиҳалари ташаббускорлари орасида шаффофлик, очиқлик, рақобатни таъминлайди.

Бундан ташқари, ДХШ лойиҳаларини тайёрлаш жамоатчилик муҳокамаси билан бирга олиб борилиши кераклиги ва таклиф этилаётган лойиҳа концепциялари масъул органларнинг (давлат шериклик ва Агентлигик) веб сайтларида мавжуд бўлиши кераклиги, бу эса мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича танловда иштирок этишни истаганлар учун керакли муқобил таклифларни киритиш имконини беради.

Қабул қилинган қонун, албатта, давлат xизматлари сифатини яxшилаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради, кўплаб ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этиш, иқтисодиётнинг муайян тармокларини, шунингдек, ИТ-соҳасини ривожлантиришга қонуний рағбат бўлиб xизмат қилади. Қонун шунингдек хусусий тадбиркорлар ва инвесторларнинг мамлакат иҳтисодиётининг барча соҳаларида турли давлат дастурларини амалга оширишда амалий иштирок этишдаги қизиқишини ривожлантиришга ва ўз ҳиссасини қўшишга ёрдам беради.

Фазлидин Мирзаев,

NIHOL компаниялар гуруҳи муассислар Кенгаши раиси,

NIHOL-KOMTEX компанияси директори.